Жаҳонгир Меҳмонов: "Сурхон"га ўтганим йўқ"

Narzulla Saydullayev
1 янв 2020, 21:39
"Навбаҳор" клуби ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов "Сурхон"га ўтганини рад қилди.

Бироз олдин "Сурхон" клуби матбуот хизмати Жаҳонгир Меҳмонов билан 1+1 кўринишида шартнома тузилгани ҳақида хабар берган эди. Бироқ футболчининг ўзи сайтимизга бундан бехабарлигини маълум қилди. 

"Сурхон"га ўтганим йўқ, бу хабар миш-миш", - деди Меҳмонов.

Маълумот учун, Жаҳонгир Меҳмонов 2019 йилги Суперлигада 19та ўйинда майдонга тушиб 4та сариқ карточка олди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›