Расмий хабар: Александр Касьян "Сурхон"га ўтди

Narzulla Saydullayev
30 дек 2020, 15:46
2019 йилги Суперлига баҳсларини кучли олтиликда якунлаган "Сурхон" жамоасининг келгуси йилдаги мақсадлари ҳам юқори.

Жамоанинг бу йилги мавсумда ҳужум чизиғидаги ишлари унчалик юришмаган эди. Буни тўғри англаган "Сурхон" футбол клуби раҳбарияти, россиялик форвардни жамоага қўшиб олишга қарор қилди.

Касяьн "Сурхон" билан 1+1 кўринишда шартнома имзолади. Футболчи январь ойининг бошларида Тошкентга келади ва "Сурхон" жамоасининг машғулотларига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Касьян 2019 йилги мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган эди, - деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›