Эртага ўзбек футболи учун тарихий кун

Narzulla Saydullayev
3 дек 2019
Эртага, 4 декабрь куни бу йил ташкил этилган Ўзбекистон Лига кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

"Пахтакор" ва АГМК клублари ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу учрашувда Ўзбекистон футболи тарихида илк бор VAR тизими синовдан ўтказилади.

Эртага ушбу мусобақанинг энг биринчи ғолиби номи маълум бўлишини инобатга олсак 4 декабрь юртимиз футболи учун чиндан ҳам тарихий кунга айланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia