2009 йилги U-20 Жаҳон чемпионати иштирокчиси “Шўртан”да

Narzulla Saydullayev
3 апр 2019, 11:41
Ўтган мавсум ПРО-Лигада “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Суннатилла Мамадалиев яқинда ўзига янги жамоа топди.

Ишқибозларга яхши маълумки, 30 ёшли футболчи қишки йиғинлар чоғида Термизнинг “Сурхон” жамоасида кўриниш берганди. Аммо кейинчалик Суннатилла у ерда узоқ вақт қолмади. Олинган маълумотларга кўра, Мамадалиев яқинда Сергей Ковшов бошқарувидаги “Шўртан” жамоаси билан келишувга эришган. Эаслатиб ўтамиз, ушбу футболчи илгари ҳам ғузорликлар таркибида ўйнаганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia