17 ёшли Мукоко Бундеслигада рекорд ўрнатди

Iskandarov Abdulaziz
5 ноя 2022, 21:13
"Боруссия Дортмунд" клуби ҳужумчиси Юсуф Мукоко ўзига ҳос рекорд қайд этди.

Opta Sport статистик порталига кўра, немис футболчиси Бундеслигида 10та гол урган энг ёш футболчига айланди. 

Германия чемпионатининг 13-туридан ўрин олган "Бохум" билан учрашувда Мукоко саккизинчи дақиқада Зюленинг пасидан сўнг ўзини кўрсатди.Гол урилган вазиятда ҳужумчи 17 ёш, 350 кунлик эди. 

Форвард дортмундликлар сафида барча мусобақаларда 19та учрашувда майдонга тушди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Mirorror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›