13 январь куни ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташланади

Sherzod Nurmatov
9 дек 2021, 19:38
Хабарларга қараганда, 13 январда Осиё Чемпионлар лигаси 2022 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими ўтказилади.

Шу куни дастлаб плей-офф босқичига, кейин эса гуруҳ баҳсларига, шунингдек, ОФК кубоги учун қуръа ташланади. Қуръа маросими анъанага мувофиқ ОФК қароргоҳи жойлашган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Хабарингиз бор, айни пайтда ОЧЛда Ўзбекистон клубларига 1+1 квота ажратилган.

2022 йилги мавсумда "Пахтакор" мамлакат чемпиони сифатида тўғридан-тўғри гуруҳ баҳсларида қатнашади, кубок соҳиби "Насаф" эса саралаш босқичида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›