UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  0 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  0 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  2 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  18 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  1 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  30 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  5 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  8 13:26Фарҳод Нишонов Осиё кубоги олдидан нималар деди?  4 12:58"Атлетико" "Барселона" ўйинчиси учун 50 млн евро атрофида маблағ тайёрлаб қўйди  18 12:55Ўзбекистон – Яман учрашувини қаердан кўриш мумкин?  4 12:35Винисиус Саудия Арабистони ҳақида: "Реал"да узоқ муддатга қолишга умид қиламан. Бу менинг уйим. Шу ерда тарихга киришни хоҳлайман"  14 12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  43 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  4

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти Янгиликлар

"Бунёдкор"да сув ва электр энергияси номаълум муддатга ўчирилди, майсалар қурий бошлаяпти

Теглар :  Бунёдкор
Маълумотларимизга кўра икки кун аввал "Миллий" (ҳужжатда ҳамон "Бунёдкор") стадиони сув ва электр таъминотидан узиб қўйилган.

Ёзнинг иссиқ кунида қилинган бу иш оқибатида стадионнинг бош майдони ва яна захирадаги 4та табиий майдон жиддий жабр чекаяпти. Стадион ходимларининг маълум қилишларича, қарз 100 млн сўмни ташкил этади. Бу иссиқда 1 кун сув ичмаган майса жиддий жабр кўради, агар сув ва электр энергияси масаласи ҳал бўлмаса майсаларга келтирилган зарар қиймати бир неча юз миллионни ташкил этади.

Сувсиз асосий ва қўшимча майдонлар чимини асраш ва парваришлашнинг имкони йўқ. 



Шу билан бир қаторда адемияда истиқомат қилаётган болалар жиддий ноқулайликларга дуч келаяпти. Овқат эса ўчоқда пиширилган. Сув йўқлиги, миллат кўрки бўлган стадионнинг ички ҳолатини емирилишига сабаб бўлади.

Қолаверса, барча стадионларда бўлиб ўтаётган машғулотлардан сўнг ечиниш хоналарининг ёпиқлиги туфайли атрофдан қўланса ҳидлар тарқалаяпти.

Афсуски, ЎФА ва "Бунёдкор" клуби ўртасида бўлиб ўтаётган стадион маш-машасидан объект жабр чекмоқда. Бузишдан осони йўқ, қуриш эса жуда қийин!

Шундоқ ҳам чими ёмон стадион шу кетишда катта талофатга учраши мумкин...



Рейтинг: -467   
championat.asia
Яндекс.Метрика