Latest news

09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  4 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  1 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  29 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  11 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади News

Зойир Мирзаев "Насаф"ни кумуш медаль билан табриклади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Марко Станоевичнинг 8-дақиқа урган голи қаршиликларга навбатдаги уч очкони тақдим этди. Натижада Рўзиқул Бердиев шогирдлари клуб тарихида учинчи бор кумуш медалларни нақд қилишди.

"Бунёдкор" - "Насаф" учрашуви якунига етгач, 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритган "Насаф" футбол клубини Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев табриклади.

"Юртимизда бошланган футбол мавсумини воҳамиз бош жамоаси - "Насаф" клуби "Андижон" жамоасини қабул қилиб - 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани барча мухлисларга ҳам маълум. Кечагидек эслайман: 0:1 ҳисобида бораётган жамоамиз охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетганди.

Ушбу ўйинда ўзим ҳам иштирок этиб, "Насаф"ни мавсумда юқори ўринларни эгаллашини кўп сонли мухлислари билан ният қилган эдик. Бугун ушбу ниятларимиз ижобат бўлиб, севимли жамоамиз ўз тарихида учинчи бор кумуш медални қўлга киритди.

Ўзбекистон вице-чемпиони - “Насаф” футбол клуби раҳбариятини, мурабиийларини, футболчиларни ва барча мен каби ушбу жамоа мухлисларини 2020 йилги Ўзбекистон миллий чемпионатида 2-ўринни эгаллаб, кумуш медалларни қўлга киритгани билан самимий табриклаб, фақат ва фақат: "Олға Насаф, олға!", деб тилак билдириб қоламан. Ҳар қандай қўллаб-қувватловга ва кўмакка тайёрман. Аждарларга хос шижоат тарк этмасин. Ютуқ муборак бўлсин!"

Зойир Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими


Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика