Latest news

14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  0 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  0 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  2 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ) News

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Нурафшон" - "Зомин" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш керакки, илк мавсумида 1-поғонада кетаётган "Нурафшон" ўз майдонида Про-лигада илк марта мағлубиятга учради. Хўш, бу қай тариқа рўй берди?

Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланганди. 6-дақиқадаёқ Руслан Веклич чиройли комбинацияни голга айлантиришни уддалади. Умуман олганда, илк бўлим "Нурафшон"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. "Зомин" ҳужумга ўта олмади ва хавфли вазиятлар ҳам яратмади.

28-дақиқада ўйиннинг кульминацион нуқтаси кузатилди. Бу вазиятда "Зомин" посбони Жавоҳир Комилов рақиб ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқовни йиқитди. Бош ҳакам Олим толибжонов буни "сўнгги умид фоли" деб баҳолади ва посбонга қизил карточка берди. Бу эса "Нурафшон" учун қулайликлар келтириб чиқиши кутилганди. Бироқ вазиятлар бошқача якун топди.


1-таймнинг 39-дақиқасида "йўлбарс"лар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бу паллада Руслан Веклич рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдирди. Шу орқали "Нурафшон"нинг икки футболчиси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва ҳавф бартараф қилинди.

2-бўлимда тўлиқ устунлик бир томонда бўлгани йўқ. Аммо рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаган "Зомин" тактик томондан жуда тартибли ўйнади, жамоа жуда зич ҳимояланди ва қарши ҳужумлар анчагина хавфли чиқди. 56-дақиқада "Зомин" тезкор ҳужумга ўтди. Тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Шундан кейин "Нурафшон" анчагина пала-партишликни кўрсатди. Воҳид Холбоев таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Бироқ рақибнинг тартибли ҳимояси бунга йўл бермади.

86-дақиқада эса барчасига нуқта қўйилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Аббосов тўхтатди, тўп ерга тушди, футболчи анчагина ўйлаб зарба берди. ГОЛ! Рақиб ҳимоячиларидан бирортаси ҳам ҳужумчига қаршилик қилмади (ёки бундай қилишни истамади). Шу орқали "Нурафшон" бу мавсум Про-лигада ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гарчи Про-лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, "Нурафшон"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу борада сизларга хабар бергандик. Балки шу сабабли жамоа кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олгандир.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" Про-лигадаги етакчилигини сақлаб қолишди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика