Latest news

17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  0 17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  2 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  4 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  5

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ) News

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Нурафшон" - "Зомин" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш керакки, илк мавсумида 1-поғонада кетаётган "Нурафшон" ўз майдонида Про-лигада илк марта мағлубиятга учради. Хўш, бу қай тариқа рўй берди?

Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланганди. 6-дақиқадаёқ Руслан Веклич чиройли комбинацияни голга айлантиришни уддалади. Умуман олганда, илк бўлим "Нурафшон"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. "Зомин" ҳужумга ўта олмади ва хавфли вазиятлар ҳам яратмади.

28-дақиқада ўйиннинг кульминацион нуқтаси кузатилди. Бу вазиятда "Зомин" посбони Жавоҳир Комилов рақиб ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқовни йиқитди. Бош ҳакам Олим толибжонов буни "сўнгги умид фоли" деб баҳолади ва посбонга қизил карточка берди. Бу эса "Нурафшон" учун қулайликлар келтириб чиқиши кутилганди. Бироқ вазиятлар бошқача якун топди.


1-таймнинг 39-дақиқасида "йўлбарс"лар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бу паллада Руслан Веклич рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдирди. Шу орқали "Нурафшон"нинг икки футболчиси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва ҳавф бартараф қилинди.

2-бўлимда тўлиқ устунлик бир томонда бўлгани йўқ. Аммо рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаган "Зомин" тактик томондан жуда тартибли ўйнади, жамоа жуда зич ҳимояланди ва қарши ҳужумлар анчагина хавфли чиқди. 56-дақиқада "Зомин" тезкор ҳужумга ўтди. Тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Шундан кейин "Нурафшон" анчагина пала-партишликни кўрсатди. Воҳид Холбоев таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Бироқ рақибнинг тартибли ҳимояси бунга йўл бермади.

86-дақиқада эса барчасига нуқта қўйилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Аббосов тўхтатди, тўп ерга тушди, футболчи анчагина ўйлаб зарба берди. ГОЛ! Рақиб ҳимоячиларидан бирортаси ҳам ҳужумчига қаршилик қилмади (ёки бундай қилишни истамади). Шу орқали "Нурафшон" бу мавсум Про-лигада ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гарчи Про-лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, "Нурафшон"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу борада сизларга хабар бергандик. Балки шу сабабли жамоа кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олгандир.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" Про-лигадаги етакчилигини сақлаб қолишди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика