Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  21 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Зоир Тўрақулов: "Бирданига 3 ҳужумчи билан ўйнай олмаймиз" News

Зоир Тўрақулов: "Бирданига 3 ҳужумчи билан ўйнай олмаймиз"

"Шўртан" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейин майдон эгалари устози Зоир Тўрақулов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйиндан олдин ҳам айтгандим, "Қизилқум" билан баҳс оғир бўлишини билардим. Йигитлар ҳаракат қилишди, аммо битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди", - дейди Тўрақулов.

"Шогирдларимнинг кайфияти йўқ? Бунга қўшилмайман, улар билан баҳсга жуда жиддий тайёрландик, барчаси жойида эди. Агар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришганида совринли ўринларда юрган бўлардик. Йигитларимнинг ўйинидан кўнглим тўлди, аммо гол ура олмадик. Ўйин бошида рақибни ўргандик ва аста секин ҳужумкорликни оширдик. Масалан, кеча "Олмалиқ" биринчи гол урди, иккинчи бўлимда эса "Насаф"ни тўхтатиб қолишнинг имконияти бўлмади. Бугунги баҳс тенг бўлди, битта пенальти барчасини ҳал қилди. Ҳакамларни ёмонлашдан йироқман, пенальти бор йўқлигини билмайман, ҳакамларнинг ишига аралашмайман. Ўзимизда ҳам айб бўлди, биз тўп кирита олмадик. Ҳужумда Таран, Полвонов ва Тўраев бор. Шу боис уларни алмаштириб ўйнатаяпман. Бирданига 3 ҳужумчи билан ўйнай олмаймиз", - дейди Зоир Тўрақулов.

"Шўртан" матбуот хизмати

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика