Latest news

15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  2 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  15 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  5 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  5 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..." News

Зоҳир Қўзибоев: "Локо"ни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи эдик..."

"Машъал" ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев "Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Локомотив" чемпионатимизнинг ҳақиқий етакчи жамоаси. Шу боисдан учрашув биз учун икки ҳисса оғир ўтди. Бугунги ўйинга ҳимоявий тактика асосида майдонга тушгандик ва рақибни қарши ҳужумда "қармоққа" туширмоқчи бўлгандик. Бироқ ушбу режамиз амалга ошмай қолди. Лекин шунга қарамай, майдондаги ҳаракат бўйича "Локо"дек жамоага очиқчасига ютқазмадик. Мураббий мени захирадан майдонга тушираётганида берган кўрсатмаларини деярли 50%ни бажардим деб ўйлайман. Кимни майдонга туширишни мураббий ҳал қилади. Дисквалификация туфайли учта ўйинни ўтказиб юборгандим. Унга қадар ҳужумда Шаҳбоз Эркинов ҳаракат қилганди. Захирада қолиб кетаётганимга келсак, айни пайтда Эркинов ўйинга кўпроқ тайёрлиги боис мураббийлар Шаҳбозга ишонишмоқда. Рақобат борлиги яхши. Чунки рақобат бор жойда ўсиш кузатилади. Кейинги ўйинларда ўзимни кўрсатиб, асосий таркибда майдонга тушишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир футболчи ўз олдига юқори вазифа қўяди. Ушбу мавсумда ҳам ўзимни яхши тарафлама кўрсатиб, гранд жамоалар назарига тушишни мақсад қилганман. "Насаф"? Ушбу мавзу мен учун ҳам ҳозиргача очиқлигича қолмоқда. Бу воқеа икката клуб ўртасидаги гап. Мен ҳам ҳозиргача нимага бундай бўлганини тушунмай келяпман", - деди Зоҳир Қўзибоев.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика