Latest news

20:15ФИНАЛгача...  6 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  4 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  9 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  27 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  17 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди News

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди

Биласиз, 23 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 11-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишди.

Тур доирасидан ўрин олган “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” баҳси ҳам аслида 23 июнь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида шу куни вилоят миқиёсидаги муҳим байрам тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан “Зирабулоқ” клуби мазкур ўйинни бир кун кейин ўтказишни сўради. “Ғиждувон” клуби ҳам бунга розилик бергани боис ўйин 24 июнь санасига кўчирилди.

Бироқ мазкур учрашув бугун ҳам ўтказилмади. “Зирабулоқ” жамоасига эса учрашувни ўз майдонида ўтказишга умуман тайёр эмас экани сабаб техник мағлубият ёзилди.

Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2019 йилги мавсум мусобақалари Регламенти 4.4 бандига асосан, футбол клублари учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъулдир. Улар ички ишлар органлари билан ҳамкорликда учрашувдан олдин, учрашув давомида ва учрашувдан кейин стадионда, унга туташган ҳудудда интизом ҳамда жамоатчилик тартибини сақлаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт саналади. Аммо “Зирабулоқ” клуби бу бандга асосан иш олиб бормади. Қолаверса, учрашувга тез тиббий ёрдам вакилларининг ўз вақтида етиб келиши таъминланмади.

Шунингдек, 6.39 бандга асосан майдон эгалари учрашув расмийларига ўйин видеоёзувини тақдим этиш имконияти йўқ экани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 12.7 бандга кўра, стадионнинг ва тегишли хизматларнинг учрашувни ўтказишга тайёр экани бўйича акт тақдим этилмади. Юқорида санаб ўтилган сабабларга асосан “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” учрашувида мезбон клубга техник мағлубият ёзилди.



“Зирабулоқ” — “Ғиждувон” -:+

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика