Latest news

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди” News

ЖЧ-2014 олдидан. Рой Хожсон: “Англия ҳимояга ётиб олмайди”

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон ОАВга интервью берар экан, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида терма жамоа ҳимоявий ўйин намойиш этмаслигини маълум қилди.
Англия гуруҳдаги дастлабки учрашувини 15 июнь куни Италияга қарши ўтказади. Евро-2012 чорак финалида инглизлар айнан Италияга мағлуб бўлган ҳолда мусобақани тарк этгандилар. Ўшанда ўйин 0:0 ҳисобида якунига етган, пенальтилар сериясида эса омад “Скаудра адзурра” томонида бўлганди.

Рой Хожсон ўз интервьюсида шундай деди: “Биз жаҳон чемпионатида жасур, ўзимизга ишонган ва ҳеч кимдан қўрқмайдиган ҳолатда бўламиз. Қолаверса, ҳимояга ётиб олиш ниятимиз йўқ. Биз ҳар бир баҳсда ҳужум уюштирамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”.

“Англия чемпионатида жамоалар ҳужумни хуш кўришади, шундай экан, йигитлар терма жамоага келганда ҳам шундай ўйин кўрсатишларини хоҳлайман. Биз итальянларга бир қатор муаммолар туғдирмоқчимиз”.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш босқичини мағлубиятсиз ўтказди. Улар фақат Польша, Черногория ва Украина билан дуранг ўйнашди, холос. Лекин ўртоқлик ўйинларида Чили ва Германияга имконият бой берилди. Англия ЖЧга боришдан олдин Перу, Гондурас ҳамда Эквадор билан куч синашиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Рой Хожсон жамоаси “D” гуруҳида Италия, Уругвай ва Коста-Рикага қарши баҳс олиб боради.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика