Latest news

14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  11 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  7 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  2 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   40 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  22 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  13 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  2 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  12 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  7

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Бельгия ва Жазоир кейинги босқичда ёхуд Россия сўнгги имкониятдан ҳам фойдалана олмади News

ЖЧ-2014. "H" гуруҳи. Бельгия ва Жазоир кейинги босқичда ёхуд Россия сўнгги имкониятдан ҳам фойдалана олмади

Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинларига ҳам якун ясалди.
Мундиалнинг "H" гуруҳи пешқадами Бельгия термаси аъзолари иккинчи турдан сўнг кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал этиб қўйишган эди. Қолган учта жамоа Россия, Жазоир ва Жанубий Кореяларда сўнгги тур олдидан имкониятлар мавжуд эди.



Бельгия учинчи турда Жанубий Корея билан баҳслашди. Асосан иккинчи таркиб футболчилари билан ҳаракат қилган Бельгия осиё вакилларини кичик ҳисобда мағлуб этишни уддасидан чиқа олди.  Вертонгеннинг ягона голи бельгияликларга гуруҳда юз фоизлик натижани қайд этишларига замин яратиб берди.



Гуруҳдаги иккин беллашув том маънода "H" гуруҳи финал баҳсига қиёс қилинди. Сабаби, Россия агарда Жазоирни мағлуб этадиган бўлса, унда Фабио Капелло жамоаси кейинги босқич йўлланмасини нақд қиларди. Жазоирни эса мағлубиятдан бошқа натижа қаноатлантирарди. Учрашув дебютидаёқ руслар ҳужумчиси Кокорин ҳисобни очишга эришди. Лекин иккинчи бўлимда Жазоир терма жамоаси аъзолари жарима тўпидан сўнг Слиманининг аниқ ҳаракати эвазига мувозанатни тиклашга эришишди. Ушбу ҳисоб ўйин сўнггигача ўзгармади ва Жазоир Бельгия жамоаси билан биргаликда кейинги босқичга йўл олишди. Жанубий Корея ҳамда Россия терма жамоалари аъзолари эса буёғига ойнаи-жаҳон қаршиси олдида мундиал ўйинларини томоша қилишади.



ЖЧ-2014. "H" гуруҳи, 3-тур.

Жанубий Корея - Бельгия 0:1
27 июнь. 01:00

Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия)

Захира ҳаками: Виктор Каррилло (Перу).


Гол
: Вертонген (77)

Жанубий Корея: Чон Сон Рен, Ли Юн, Хон Чжон Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сук Ен, Ан Гук Ен (Ли Кин Хо, 46), Ки Сон Ен, Ли Чун Юн, Гу Чжа Чхоль, Сон Хин Мин (Ди Жонг Вонг, 74), Ким Шин Ук (Ким Бо-Кйунг, 66).

Бельгия: Куртуа, Вертонген, Феллайни, Миральяс (Азар, 88), Мертенс (Ориги, 60), ван Буйтен, Дефур, Ламбартс, Дембеле, Янузай (Чадли, 60), Ванден Борре.

Огоҳлантириш
: Хонг (35), Дембеле (50)

Четлатиш
: Дефур (44).


Жазоир - Россия  1:1
27 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Жунайт Чақир (Туркия)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Баҳаттин Дуран (Туркия), Тариқ Онгун (Туркия)
Захира ҳаками
: Жоел Агуилар (Сальвадор)

Гол
: Кокорин, 6 - 0:1. Слимани, 59 - 1:1.

Жазоир
: Мболи, Белкалем, Аллиш, Месба, Фегули, Брахими (Йебда, 71), Меджани, Слимани (Судани, 90),  Бенталеб, Жабоу (Гиляс, 77), Манди.

Россия
: Акинфеев, Козлов, Игнашевич, Глушаков (Денисов, 46), Кокорин, Кержаков (Канунников, 81), Березуцкий, Шатов (Дзагоев, 67), Самедов, Файзулин, Комбаров.

Огоҳлантиришлар
: Месба 39, Комбаров 56, Козлов 57, Гиляс 86, Кадамуро 90.

Якуний жадвал

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Бельгия33004 - 139
2Жазоир31116 - 514
3Россия30212 - 3-12
4Жанубий Корея30123 - 6-31

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика