"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"
28 aug 18:07
News
"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"
"Қайрат" бош мураббийи Рафаэль Уразбахтин жамоасининг Чемпионлар лигаси умумий босқичига чиққани ҳақида фикр билдирди.
Саралашнинг охирги босқичида қозоғистонликлар Шотландиянинг "Селтик" клубини мағлуб этди (0:0, 3:2 пенальтилар сериясида).
— Ростини айтсам, бошида бунчалик узоқ борамиз, деб ўйламагандик. Энг камида қўйган мақсадимиз Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи эди. Аммо ўйинлар давомида аста-секин ишонч пайдо бўлди, йигитлар ўз кучига ишона бошлади. Айтишади-ку, иштаҳа овқат пайтида очилади, деб. Ҳақиқий имконият пайдо бўлгандан сўнг ундан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Ишонч "Слован" устидан уйда қозонган ғалабадан кейин келди. Кейин ўзимиз ўзаро гаплашиб қолдик: "Нега йўқ? Нега ҳаракат қилиб кўрмаслик керак?" Охир-оқибат шундай бўлиб чиқди, — деди Уразбахтин.
Link :
Source : Чемпионат
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments