Latest news

08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  16 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  9 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади" News

Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"

Ўзбекистон U23 термаси билан Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни олиб бораётган Маҳмуд Маҳамаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги жамоага киришиб кетиш осон бўлди. Ҳаммаси яхши, у ердаги барча йигитлар менга таниш эди. Клубдаги ишларнинг барчаси жойида. Бу ерга келдик, энди бор эътибор бу термага қаратилади.

- Клубдан термага ўтгандан кейин чарчоқ кузатилмайдими? Чунки бу барибир ватан жамоаси.

- Барибир ўйинлардан кейин чарчоқ бўлиши мумкин. Бу табиий ҳолат. Ўйингача барчаси жойига келади.

- Осиё Кубоги саралашида Қирғизистон, Шри-Ланка ва Фаластинга қарши ўйинлар бўлади. Бу рақиблар ҳақида фикрлар қандай?

- Қирғизистон билан ўйнаганмиз, уларни биламиз. Шри-Ланка ва Фаластинни билиш қийин. Лекин ушбу рақибларга қарши ўйин учун ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз. Уларнинг ўйинлари видеолари ҳам йўқ, тайёрланиш ҳам қийинроқ бўлади. Бироқ бўшашмасдан, бор диққатни жамлаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Саралаш ўйинларининг Қирғизистонда бўлиши қанчалик яхши? Бизга қўшни давлат. Агарда ўйинлар Шри-Ланка ёки Фаластинда бўлганида бизга қийин бўларди.

- Мен ҳам яхши бўлди деб ўйлайман. Узоқ ва қийин сафарлар бўлмайди. Албатта, ўша давлатларга бориш қийинроқ бўларди. Узоққа учиш кўп чарчоқни келтириб чиқаради. Қирғизистонда ўйинларнинг бўлиши биз учун ҳам яхши ҳолат.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика