Latest news

09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  3 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10

Жаҳонгир Жиямуродов: Руҳий қўрқувни тезрок енгиб ўтишим керак News

Жаҳонгир Жиямуродов: Руҳий қўрқувни тезрок енгиб ўтишим керак

Узоқ вақт Қашқадарё вилояти жамоалари шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Жиямуродов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
Жиддий жароҳати туфайли бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида яшил майдон ташқарисида юрган футболчига “қалдирғочлар” ишонч билдиришди. Кеча Жиямуродов “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган назорат учрашувида ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг унинг янги жамоадаги таассуротлари билан қизиқдик.

- Аввало, менга нисбатан билдирилаётган ишонч учун “Бунёдкор” футбол клуби рахбарияти ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Бир ярим йил футбол ўйнамаган инсон учун мамлакат чемпионидан таклиф тушиши бу чинакамига бахтдир. Машғулотларда иштирок этиб, ўзимга бўлган ишонч ҳам ортяпти. Бунда албатта мураббийларнинг бераётган далдалари катта ёрдамлари ҳам муҳим ўрин тутмоқда, - деб гап бошлади Жаҳонгир Жиямуродов.

- Узоқ танаффусдан сўнг “Олмалиқ” клуби билан назорат учрашувида майдонга тушдингиз. Ўйин давомида ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Ҳозирги пайтда менда руҳий қўрқув бор. Буни сезиб турибман. Биринчидан – жароҳатим туфайли бир ярим йиллик танаффусдан кейин эндигина майдонга қайтганим, иккинчидан – ўйин суъний майдонда ўтгани боис мени қўрқув босиб турди. Ўйлайманки, мана шундай учрашувлар орқали қўрқувни енгиб ўтиб, аввалги спорт формамни тиклаб оламан. Агар ҳаммаси яхши ўтса аввалгидан ҳам яхшироқ ўйнашим мумкин.

- “Насаф”ни тарк этиб, “Бунёдкор”га ўтиш Сиз учун оғир бўлдими?

- Тўғрисини айтсам, “Насаф” жамоаси билан хайрлашиш қийин бўлди. Боиси айнан ушбу клуб орқали элга танилдим, бир қатор совринларни қўлга киритдим. Айниқса, 2011 йили ОФК кубоги хотиралари қалбимда абадий муҳрланиб қолган. Жамоанинг жонкуяр мухлислари билан илиқ муносабат ўрнатганмиз ва ўйлайманки бу мустаҳкам алоқа кейинчалик ҳам сақланиб қолади. “Насаф”даги фаолиятимдан миннатдорман ва у ерда ўтказган дамларим учун клуб рахбариятига раҳмат дейман.

“Бунёдкор” мамлакатимизнинг етакчи клуби. Бу жамоада ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Боз устига менинг ҳозирги ҳолатимда тушган таклифдан жуда хурсанд бўлдим. Умид қиламанки, мавсум стартигача янада яхшироқ ўйнаб, жамоа таркибида рақобатни кучайтираман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика