Latest news

21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  61 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  7 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

"Зенит" - "Пахтакор". Превью News

"Зенит" - "Пахтакор". Превью

"Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини эртага "Зенит"га қарши ўтказади.

Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян "Пахтакор"дан, Дмитрий Радченко рақибдан тўп киритган.

Чемпионатлар доирасида жами 46 ўйин ўтказилган. Питерликлар 19, жамоамиз эса 18 ғалабага эришган. 9 учрашув дуранг билан тугаган. Рақиб дарвозасига 65 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 67 гол олиб чиққан. Ушбу рақиб устидан 1968, 1973 ва 1982 йиллари "Шерлар" 5:0 ҳисобида устун келишган.

Бу жамоалар тарихини ўзаро боғлаб турувчи футболчи Юрий Загуменних саналади. У 1970-75 йилларда "Зенит", 1976 йилдан бошлаб эса "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Питерликлар тарихидаги энг кучли 50 футболчи рўйхатига киритилган.

"Зенит" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик ўйини 24 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 12:00да Дубайдаги "Над Ал Шеба" мажмуаси майдонида бошланади.

Эртанги баҳсни қуйидаги линк орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.


Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика