Latest news

18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  13

Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди News

Завиша Милосавлевич Андижонда бўлиб, болалар футболи билан яқиндан танишди

Шу йилнинг 18 декабрь куни болалар футболи бўйича сербиялик мутахассис Завиша Милосавлевич пойтахтимизга ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

У ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўзининг дастурини тақдим этди.

Завиша Милосавлевичнинг дастури ЎФФ раҳбариятига маъқул келса, у 3-ҳудуд ҳисобланган водийда (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида) иш олиб боради.

Завиша Милосавлевич ҳудудлардаги болалар футболи мураббийлари билан учрашиш, у ердаги ҳолатни ўрганиш мақсадида, Андижон шаҳрига жўнаб кетганди.

Сербиялик мутахассис Андижонда болаларнинг футбол билан шуғулланиши учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Футбол мактаблари тарбияланувчилари билан учрашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.Шунингдек, болалар футболи бўйича иш олиб бораётган мураббийларга ўз дастурини тақдим этди.

Шунингдек, бугун болалар футболи бўйича испаниялик мутахассис, "Реал Мадрид" академиясида фаолият юритган Кико Зунига пойтахтимизга ташриф буюради. У кун давомида ЎФФ раҳбарияти билан учрашиб, юртимизда болалар футболини ривожлантириш бўйича ўз дастурини тақдим этиши режалаштирилган.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика