Latest news

15:23Парагвай U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон – режалаштирган вазифани жуда яхши бажарадиган жамоа"  1 15:10Аргентина терма жамоасининг бўлажак ўйин учун қайдномаси эълон қилинди  0 14:36Умар Абдулраҳмоннинг "Манчестер Сити"га трансфери нега амалга ошмаган?  1 14:15Тонали: "Ньюкасл"да 10 йил қолиб, кейин бир неча йилдан кейин кетаман дея олмайман"  0 13:50Беларусь, Озарбайжон ва Тошкент клублари "Шўртан" футболчисига даъвогар  7 13:27А Серияда октябрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  0 13:00"Андижон" "Ростов"нинг ўзига хос рекордини янгилайдими?  7 12:36"Навбаҳор" охирги марта Олмалиқда ютганида Искандеров ва Марушич гол урганди  2 12:32ФИФА "The Best" мукофоти учун номзод футболчилар, мураббийлар ва дарвозабонларни эълон қилди  1 12:10"Бухоро" "Нефтчи"ни охирги марта қачон ютган?  13 12:07"Реал" қишки харидларга тайёр: Модрич ўрнига 3 нафар номзод  5 11:39Майами мэри Мессига шаҳар калитини топширди  11 11:11"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 10:42"Бавария"нинг асосий футболчиси "Реал"га ўтишга розилик берди  4 10:15Тен Хаг мураббийликка қайтишга яқин (Фабрицио Романо)  2

"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари News

"Нефтчи", "Андижон", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

 Суперлига

“Пахтакор” — “Қизилқум”

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувининг 50-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Роман Папарига тўп учун курашда оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Роман Папаригага (Қизилқум) 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Ҳожиакбар Алижонов ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ҳожиакбар Алижоновга жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, “Қизилқум” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шоҳруз Норхоновга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Андижон” — “Шўртан”

Суперлига чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Андижон” — “Шўртан” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Эржан Токатаев ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Эржан Токатаевга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Абдулвоҳид Ғуломов ўйин вақтини чўзганлиги учун сариқ карточка олди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулвоҳид Ғуломовга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Нефтчи” — ОКМК учрашувининг 72-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Боян Цигер ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Боян Цигерга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 86-дақиқасида “Нефтчи” жамоаси футболчиси Анваржон Ғофуров ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Ғофуровга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Хоразм” — “Пахтакор”

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-тури доирасидаги “Хоразм” — “Пахтакор” учрашувининг 89-дақиқасида “Хоразм” жамоаси футболчиси Шаҳром Самиев тўп учун курашда тирсаги билан рақиб футболчисининг елкасига зарба бергани, шунингдек, “Пахтакор” жамоаси футболчиси Заид Таҳсин ҳам тирсаги билан рақиб футболчисининг юзига зарба бергани учун ҳар иккала футболчига қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шаҳром Самиевга (Хоразм) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Заид Таҳсинга (Пахтакор) нисбатан эса 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” — “Машъал”

Суперлига чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Машъал” учрашувининг 60-дақиқасида “Бунёдкор” жамоаси футболчиси Амир Тўрақулов тўп учун курашдан сўнг ётган ҳолда рақиб футболчисининг қорин қисмига оёғи билан зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Амир Тўрақуловга (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сурхон” — “Андижон”

Суперлига чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Сурхон” — “Андижон” учрашувининг 35-дақиқасида “Андижон” жамоаси футболчиси Исмоил Акинаде тўп учун курашда рақиб футболчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун қизил унга карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Исмоил Акинадега (Андижон) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“Навбаҳор лочинлари” — “Насаф”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Насаф” учрашувининг 68-дақиқасида “Насаф” жамоаси мураббийи Шуҳрат Тошпўлатов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Тошпўлатовга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Шўртан” — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Шўртан” — ОКМК учрашувининг 90+1-дақиқасида ОКМК жамоаси футболчиси Жавоҳир Илёсов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жавоҳир Илёсовга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” — “Сурхон”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Нефтчи” — “Сурхон” учрашувидан сўнг “Сурхон” жамоаси техник директори Нурали Нуруллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нурали Нуруллаевга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Сўғдиёна” — “Қизилқум”

Суперлига чемпионатининг 27-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Қизилқум” учрашувининг 17-дақиқасида “Қизилқум” жамоаси футболчиси Шоҳруз Норхонов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шоҳруз Норхоновга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Машъал” — “Қўқон-1912”

Суперлиганинг 27-тури доирасидаги “Машъал” — “Қўқон-1912” учрашувининг 82-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Абдуғафур Ҳайдаров ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдуғафур Ҳайдаровга жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувнинг 89-дақиқасида “Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Андро Гиоргадзе ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Андро Гиоргадзега жарима интизом чораси қўлланилди.


Ўзбекистон Кубоги

“Пахтакор” — “Бухоро”

Ўзбекистон Кубоги финал доирасидаги “Пахтакор” — “Бухоро” учрашувининг 103-дақиқасида футболчилар ўртасида тартибсизлик келиб чиққан ва расмийлар майдонга чиқиб кетгани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Пахтакор” клубига жарима интизом чораси қўлланилди.


Про лига

“Олимпик” — “Жайхун”

Про лига чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Олимпик” — “Жайхун” учрашувининг 68-дақиқасида “Жайхун” жамоаси футболчиси Азизбек Умирбеков тўп учун курашда оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Умирбековга (Жайхун) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) ва жарима интизом чораси қўлланилди.


“ФарДУ” — “Арал”

Про лиганинг 18-тури доирасидаги “ФарДУ” — “Арал” учрашувининг 66-дақиқасида “Арал” жамоаси футболчиси Низомиддин Зиявутдинов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Низомиддин Зиявутдиновга жарима интизом чораси қўлланилди.


“Жайхун” — “Локомотив”

Пролига чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Жайхун” — “Локомотив” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Жайхун” жамоаси мураббийи Айбек Нурбаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Айбек Нурбаевга жарима интизом чораси қўлланилди.

 

Биринчи лига

“Қумқўрғон-1977” — “Хоразм ФА”

Биринчи лига чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Қумқўрғон-1977” — “Хоразм ФА” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Қумқўрғон-1977” жамоаси футболчиси Сухроб Эргашев тўп учун курашда оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сухроб Эргашевга (Қумқўрғон-1977) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) қўлланилди.


 “Тошкент вил ФА” — “Бунёдкор-фарм”

Биринчи лига чемпионатининг 18-тури доирасидаги “Тошкент вил ФА” — “Бунёдкор-фарм” учрашувининг 58-дақиқасида “Тошкент вил ФА” жамоаси футболчиси Муслимбек Ҳасанов тўпсиз вазиятда оёғи билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Муслимбек Ҳасановга (Тошкент вил ФА) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) қўлланилди.


“Боғдод” — “Наманган ФА”

Биринчи лига чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Боғдод” — “Наманган ФА” учрашувида “Боғдод” жамоаси учрашувни ташкил қилишда қатор камчиликларга йўл қўйганлиги аниқланган. “Биринчи лига регламенти”нинг 13.1-бандида футбол жамоаси регламентда белгиланган мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Боғдод” клубига жарима интизом чораси қўлланилди.


“Локомотив-БФК” — “Цементчи”

Биринчи лига чемпионатининг 17-тури доирасидаги “Локомотив-БФК” — “Цементчи” учрашувида ўйин видео тасвири учрашув комиссарига тақдим этилмаганлиги қайд этилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Локомотив-БФК” клубига жарима интизом чораси қўлланилди.


U-21 чемпионати

“Андижон” U-21 — “Шўртан” U-21

U-21 чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Андижон” U-21 — “Шўртан” U-21 учрашувининг 70-дақиқасида “Шўртан” U-21 жамоаси футболчиси Маҳмуд Жўрабоев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Маҳмуд Жўрабоевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Учрашувининг 78-дақиқасида “Шўртан” жамоаси футболчиси Азизбек Ражаббоқиев тўп учун курашдан сўнг оёғи билан рақиб футболчисининг бел қисмига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Азизбек Ражаббоқиевга (Шўртан) 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) қўлланилди.

Шунингдек, “Шўртан” U-21 жамоаси мураббийи Комил Жўраев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Комил Жўраевга (Шўртан) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

86-дақиқага келиб “Андижон” U-21 жамоаси футболчиси Асадбек Хабибуллаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Асадбек Хабибуллаевга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” U-21 — “Машъал” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Бунёдкор” U-21 — “Машъал” U-21 учрашувининг 90-дақиқасида “Машъал” жамоаси футболчиси Аҳрорбек Раҳимов тўп учун курашда ойўгининг таг қисми билан рақиб футболчисининг оёғига зарба бергани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аҳрорбек Раҳимовга (Машъал) 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) қўлланилди.


“Машъал” U-21 — “Хоразм” U-21

U-21 чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Машъал” U-21 — “Хоразм” U-21 учрашувининг 90-дақиқасида “Хоразм” U-21 жамоаси футболчиси Жамшид Зерипбаев ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамшид Зерипбаевга (Хоразм) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


 “Нефтчи” U-21 — ОКМК U-21

U-21 чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — ОКМК U-21 учрашувининг 90+2-дақиқасида ОКМК U-21 жамоаси футболчиси Али Рихсибоев ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Али Рихсибоевга (ОКМК) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бухоро” U-21 — “Сўғдиёна” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Бухоро” U-21 — “Сўғдиёна” U-21 учрашувининг 77-дақиқасида “Бухоро” U-21 жамоаси футболчиси Исомиддин Нусратов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Исомиддин Нусратовга (Бухоро) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Бунёдкор” U-21 — “Машъал” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Бунёдкор” U-21 — “Машъал” U-21 учрашувининг 85-дақиқасида “Бунёдкор” U-21 жамоаси футболчиси Миркамол Аннаматов ҳакам қарорига эътирози унга учун сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Миркамол Аннаматовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

77-дақиқада “Машъал” U-21 жамоаси футболчиси Воҳиджон Оқбўтаев ўйин вақтини чўзганлиги учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Воҳиджон Оқбўтаевга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Динамо” U-21 — “Хоразм” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Динамо” U-21 — “Хоразм” U-21 учрашувидан сўнг “Динамо” U-21 жамоаси футболчиси Ойбек Хамроқулов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Хамроқуловга (Динамо) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Машъал” U-21 — “Қўқон-1912” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Машъал” U-21 — “Қўқон-1912” U-21 учрашувининг 30-дақиқасида “Машъал” U-21 жамоаси футболчиси Сухробжон Пармонқулов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Сухробжон Пармонқуловга (Машъал) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


“Нефтчи” U-21 — “Сурхон” U-21

U-21 чемпионатининг 26-тури доирасидаги “Нефтчи” U-21 — “Сурхон” U-21 учрашувининг 63-дақиқасида “Нефтчи” U-21 жамоаси футболчиси Мужоҳидбек Олимов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Мужоҳидбек Олимовга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

86-дақиқада “Нефтчи” U-21 жамоаси футболчиси Нодирбек Каримов ҳакам қарорига эътирози учун унга сариқ карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Нодирбек Каримовга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.


U-19 чемпионати

“Сурхон” U-19 — “Қизилқум” U-19

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Сурхон” U-19 — “Қизилқум” U-19 учрашувининг 83-дақиқасида “Қизилқум” U-19 жамоаси футболчиси Илҳомжон Рўзиқулов ҳакамни ҳақорат қилгани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Илҳомжон Рўзиқуловга (Қизилқум) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Локомотив” U-19 — “ФарДУ” U-19

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Локомотив” U-19 — “ФарДУ” U-19 учрашувининг 86-дақиқасида “ФарДУ” U-19 жамоаси футболчиси Убайдуллоҳ Муҳаммадов қанот ҳаками шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Убайдуллоҳ Муҳаммадовга (ФарДУ) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.


“Андижон” U-19 — “Бунёдкор” U-19

U-19 чемпионатининг 20-тури доирасидаги “Андижон” U-19 — “Бунёдкор” U-19 учрашувининг 90+5-дақиқасида “Бунёдкор У-19” жамоаси футболчиси Бунёдбек Баҳодиров тўп учун курашда рақиб футболчининг юзига қўли билан ургани учун унга қизил карточка кўрсатилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бунёдбек Баҳодировга (Бунёдкор) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

Rating: -3   

Comments

+1   
07 nov 12:34:05
Yodgor
Футболда ўзи вақт чўзганга жарима бормикин?
+1   
07 nov 12:00:29
Фарход
Хаёт мазмуни '"'жарима"'" ☆иштароп☆ булиб колди. Энг кизиги оддий ХАЛК-га , оддий Футболистлар -га куланилади жарималар , РЕФЕРИЛАР нима ''пук йеса'' хеч канака жарима йук, булсаям номига-гина ( минг узур, купол ёзганимга ).
+1   
07 nov 11:32:44
STENLESS..R
Килиб куришга хам арзимайди бир написана хайрон коламан нега нега футболчиларга жарима бор хакамларга йук хакамларга майда хатолик учунми жарима бериш керак ха деб хуштак чалмаслиги учун кейин майда деталларгабир тарафга ён босмаслиги учун
   
07 nov 14:37:39
Ulugbek Dehqonboyev
Пракация.киладигон.жуда.купайиб.кетди.бизда.авваллари.араблар.куриб.асабимиз.бузиларди.бизикилар.улардагам.утиб.кетди.хайвонга.ухшаб.хакамлардию.гапирмасаям.буловради.улар.хайвондан.баттар.йолгончи.варгаям.кулок.солишмей.куйди.пулди.деб.шу.топган.пулларини.олиб.бориб.оиласига.фарзандларига.едирадиа.булар.
   
07 nov 14:17:36
Ulugbek Dehqonboyev
Аввал.хам.айтганман.бизи.уйинчилар.арабларданам.утиб.кетишди.йонидан.утиб.кетсаям.юзини.ушаб.йоки.кутини.ушаб.бакириб.хаммани.яни.судяниям.узига.каратяпди.дод.деганидан.одам.уляпдими.деб.куркасан.шунакаларгаям.жазо.куллаш.керак.икки.араб.жамоаси.уйнаятганда.бири.иккинчисига.салча.куполлик.килганда.дод.солиб.йотволибди.кейингиси.йонига.келиб.сен.узббекмассану.тур.урнингдан.деб.шеригини.тургазибди..
   
07 nov 13:02:43
salom salom
YO'Q JOYDAN PENALTI YASAYDIGAN HAKAMLAR VA VARGA HAM JARIMA YO'QMI
   
07 nov 11:31:50
STENLESS..R
Килиб куришга хам арзимайди бир написана хайрон коламан нега нега футболчиларга жарима бор хакамларга йук хакамларга майда хатолик учунми жарима бериш керак ха деб хуштак чалмаслиги учун кейин майда деталларгабир тарафга ён босмаслиги учун
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика