"Ювентус" Милик билан келишувга эришди. "Наполи"га Бернардески, Пеллегрини ёки Ромеро ўтиши мумкин
28 jul 2020 12:28
News
"Ювентус" Милик билан келишувга эришди. "Наполи"га Бернардески, Пеллегрини ёки Ромеро ўтиши мумкин
"Ювентус" "Наполи" форварди Аркадиуш Миликнинг шартномаси бўйича келишувга эришди.
Энди туринликлар полякнинг трансфери бўйича Неаполь клуби билан келишишига тўғри келади.
"Наполи" ўз навбатида "Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардескининг битимга киришини хоҳламоқда.
Бундан ташқари, "Наполи" "кекса синьора" ҳимоячиларидан Лука Пеллегрини ёки Кристиан Ромерога қизиқиши мумкин. Улар айни дамда мос равишда "Кальяри" ва "Женоа" жамоаларида ижара асосида ўйнамоқда.
Link :
Source : gianlucadimarzio.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments