Latest news

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  5 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  1 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди" News

Ёрқин Назаров: "Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди"

"Турон" ҳамда "Насаф" ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги чорак финал учрашувидан (1:2) сўнг мезбон жамоа устози Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ёрқин Назаров: "Бугунги баҳсда йигитларга эътироз билдира олмайман. Улар борини бериб ҳаракат қилишди. Деярли ҳар ўйин таркибимизда ёшлар дебют қилишмоқда. Ёш йигитлар гранд жамоага қарши муносиб ҳаракат қилишди. Кейинги баҳсларга яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз".

- Бугун 88-рақамдаги Сардор Садуллаев илк бор асосий таркибда ўйнади, у ҳақида қандай фикрдасиз?

- Яхши фикрдаман. Ҳар доим такрорлайман, ким ўзини кўрсата олса, ўша майдонга тушаверади. Садуллаев ишончни оқлади. Унинг бугунги ўйинидан мамнунман.

- Ёрқин Назаров СССР чемпионатида "Пахтакор" таркибида ўйнаб, гол урган экан. Шу ҳақида маълумот беришингизни мухлислар сўрашган экан.

- Тўғри, "Пахтакор" сафида охирги чемпионатда мен ва Валерий Кечинов захирада эдик. Ўша пайт ўсмир эдик. Собиқ Иттифоқ чемионатида ўйнадим, Кечинов билан бирга 18 ёшда Ўзбекистон чемпиони бўлганмиз. Ўсмирлигмизга қарамай, жамоанинг деярли барча баҳсларида майдонга тушганмиз. Биринчи голимни "Металлург"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб урганман. Ўша пайт таркибда Геннадий Денисов, Игорь Шквирин, Хорен Аганесян, Миржалол Қосимов каби юлдузлар бўларди. "Пахтакор" сафида икки марта Ўзбекистон чемпиони ва икки марта Кубок соҳиби бўлганман.

- Абега бугун ўз ўйинини кўрсата олмади, нега уни алмаштирмадингиз?

- Асосий таркибда майдонга тушганлар асосан "қора" ишни бажаришлари керак эди, иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришни режа қилгандик. Экстра таймлар бўлишини ўйлаб, ўзгариш қилмаётгандик, бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик.

- Жамоа икки ўйиндан бери сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпти. Бунинг устида ишланадими?

- "Турон"нинг жисмоний ҳолатида муаммо бор, охирги дақиқаларда куч етмай қоляпти, бунинг устида ишлаймиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика