Latest news

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  8 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  8 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик" News

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдирди.





 "Фикримча, бугун яхши ва чиройли ўйин бўлди. Мухлислар зерикиб қолишмади, деб ўйламайман. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди.  Пенальти 50/50 вазият ҳисобланади. Лотореяда омадимиз келмади. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш учун бизда тўрт кун вақт бор эди. Мана шу фурсат ичида тушунтирганларимни кўрсатиб беришга ҳаракат қилишди. Агар шу йўсинда кетсак ҳаммаси яхши бўлади. Ғалабалар ва яхши ўйинлар ҳали олдинда.

- Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг ёш болаларча хатоларини қандай қилиб яхши ўйин дейиш мумкин?
- Тўғри. Биринчи гол ҳам, иккинчи гол ҳам дарвозабонимизни хатоси бўлди. Мен ўйин суратини назарда тутиб айтдим. Хато ҳаммада бўлади. Европада ҳам футболчилар автогол уришади. Бу инсоний хато. Ҳужумчи 20 марта хато қилади, ярим ҳимоячи 50тача хато қилади, дарвозабон битта хато қилади ва уни ҳамма кўради. Бу билан кўрсатмаларимни нотўғри бажаришди деб бўлмайди.

- Жамоа Отабек Ғуломхўжаев ўйин услуби бўйича ўйнашда давом этадими?
- Йўқ, менимча мухлислар ҳам буни кўрди. Ўйин услубимиз ўзгарди. Менга вақт бериш керак эмас, бугунни ўзида жамоамдан ғалаба талаб қилдим. Юқоридаги саволда бўлгани каби иккита "детсий" хато туфайли ютқазиб қўйдик.

- Мартин Боаке бугун гол урди ва пенальти ишлади. Ўтган ўйинда бошқача Боаке эди, уни қандай ўзгартирдингиз?
- 4 кун давомида олдинги 5та ўйинни анализ қилиб чиқдик. Боакенинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик ва машғулотларда шунинг устида ишладик. Шу боис менимча кучли томонларини кўрсата олди деб ўйлайман. Фикримча Боаке яна голлар уради.

- Жамоа 70-дақиқадан кейин шиддаткор ўйнади. Шундай ўйнаш учун нима қилиш керак?
- Сабаби биз ютқазаётгандик, сўнгги 20 дақиқада футболчилар бор кучи билан ўйнади. Бу исталган жамоада бўлади, натижа учун курашилади. Биринчи ўйинда ҳимояни ҳам ўйладик, дарҳол ҳужумкор ўйин намойиш этсак ҳимояда нима бўлишини билмасдик.

- Қиличевга кейинги ўйинларда ҳам имконият берасизми?
- Албатта, айтганимдек тўғри хато қилди. Аммо бугунги мағлубиятга фақат у айбдор эмас. У икки йил давомида жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти. Бу мавсум бунгача биттагина ўйинда майдонга тушганди. Ҳозир автобусда сиқилиб ўтирибди, уни қўллаб қувватлашимиз керак. Агар кейинги ўйинда захирада қолса бугунги хатоси учун бўлмайди.

- Отахонов ва Исмоналиев нима учун майдонга тушмаяпти?
- Иброҳим Отахонов ҳимояда барчадан яхши ўйнаши мумкин, аммо бизнинг тактикамизга кўра қанот ҳимоячилари кўп югуришлари керак бўларди. Шу боис ёшроқ футболчини туширдик. Исмоналиевга эса кейинги ўйинларда ҳали имконият берамиз, у жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчиси. Машғулотларда бизнинг талабимизни бажараверса уни майдонда кўрасизлар.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика