Latest news

00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  0 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  7 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  6 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик" News

Ёрқин Назаров: "Иккита "детский" хатолар туфайли ютқазиб қўйдик"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Ёрқин Назаров ўз фикрларини билдирди.





 "Фикримча, бугун яхши ва чиройли ўйин бўлди. Мухлислар зерикиб қолишмади, деб ўйламайман. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди.  Пенальти 50/50 вазият ҳисобланади. Лотореяда омадимиз келмади. Ушбу учрашувга тайёргарлик кўриш учун бизда тўрт кун вақт бор эди. Мана шу фурсат ичида тушунтирганларимни кўрсатиб беришга ҳаракат қилишди. Агар шу йўсинда кетсак ҳаммаси яхши бўлади. Ғалабалар ва яхши ўйинлар ҳали олдинда.

- Дарвозабон ва ҳимоячиларнинг ёш болаларча хатоларини қандай қилиб яхши ўйин дейиш мумкин?
- Тўғри. Биринчи гол ҳам, иккинчи гол ҳам дарвозабонимизни хатоси бўлди. Мен ўйин суратини назарда тутиб айтдим. Хато ҳаммада бўлади. Европада ҳам футболчилар автогол уришади. Бу инсоний хато. Ҳужумчи 20 марта хато қилади, ярим ҳимоячи 50тача хато қилади, дарвозабон битта хато қилади ва уни ҳамма кўради. Бу билан кўрсатмаларимни нотўғри бажаришди деб бўлмайди.

- Жамоа Отабек Ғуломхўжаев ўйин услуби бўйича ўйнашда давом этадими?
- Йўқ, менимча мухлислар ҳам буни кўрди. Ўйин услубимиз ўзгарди. Менга вақт бериш керак эмас, бугунни ўзида жамоамдан ғалаба талаб қилдим. Юқоридаги саволда бўлгани каби иккита "детсий" хато туфайли ютқазиб қўйдик.

- Мартин Боаке бугун гол урди ва пенальти ишлади. Ўтган ўйинда бошқача Боаке эди, уни қандай ўзгартирдингиз?
- 4 кун давомида олдинги 5та ўйинни анализ қилиб чиқдик. Боакенинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик ва машғулотларда шунинг устида ишладик. Шу боис менимча кучли томонларини кўрсата олди деб ўйлайман. Фикримча Боаке яна голлар уради.

- Жамоа 70-дақиқадан кейин шиддаткор ўйнади. Шундай ўйнаш учун нима қилиш керак?
- Сабаби биз ютқазаётгандик, сўнгги 20 дақиқада футболчилар бор кучи билан ўйнади. Бу исталган жамоада бўлади, натижа учун курашилади. Биринчи ўйинда ҳимояни ҳам ўйладик, дарҳол ҳужумкор ўйин намойиш этсак ҳимояда нима бўлишини билмасдик.

- Қиличевга кейинги ўйинларда ҳам имконият берасизми?
- Албатта, айтганимдек тўғри хато қилди. Аммо бугунги мағлубиятга фақат у айбдор эмас. У икки йил давомида жароҳат туфайли майдонга туша олмаяпти. Бу мавсум бунгача биттагина ўйинда майдонга тушганди. Ҳозир автобусда сиқилиб ўтирибди, уни қўллаб қувватлашимиз керак. Агар кейинги ўйинда захирада қолса бугунги хатоси учун бўлмайди.

- Отахонов ва Исмоналиев нима учун майдонга тушмаяпти?
- Иброҳим Отахонов ҳимояда барчадан яхши ўйнаши мумкин, аммо бизнинг тактикамизга кўра қанот ҳимоячилари кўп югуришлари керак бўларди. Шу боис ёшроқ футболчини туширдик. Исмоналиевга эса кейинги ўйинларда ҳали имконият берамиз, у жамоамизнинг асосий таркиб ўйинчиси. Машғулотларда бизнинг талабимизни бажараверса уни майдонда кўрасизлар.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика