Latest news

19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  1 19:05Про лига. "Шўртан" — "Хоразм" 1:0. Жонли эфирни томоша қилиш  3 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:29ФИНАЛгача...  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  25 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  15 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги) News

"Ёнаётган" Про-лига. "Андижон тайм" ва ўша Хайрулла Ҳамидов (Бекзод Толибов блоги)

Про-лиганинг даражасини унчалик ҳам юқори деб ҳисобламайдиганлар адашади.

Ҳозирданоқ бу лигада Суперлига йўлланмаси учун интрига ўзининг ҳар доимгидан ҳам энг юқори чўққисига чиқиб улгурган. Хуллас, қисқача айтганда бу лига "ёнаяпти", ҳар бир ўйинда фаворит ким, аутсайдер қайси жамоа, айта олмайсиз.

Про-лиганинг 8-турида "Бухоро" ўз майдонида вилоятдоши ҳисобланган "Ғиждувон"ни қабул қилди. Кимлардир бу ўйинда назарий жиҳатдан майдон эгаларининг осонлик билан қўлга киритиладиган ғалабасини тахмин қилаётганди, лекин амалдачи? Беллашувнинг 87-дақиқасигача "Ғиждувон" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгани ҳақида хабарингиз бор эдими? Айнан шу дақиқада сиз билган ва сиз таниган ўша тажрибали тўпурар Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Ўйин шу натижа билан якунига етди.

Пешқадамлар сафида номи қайд этилаётган "Хоразм" ушбу турда яқиндагина янги бош мураббий Диёр Мирзабоев бошқарувига ўтган "Янгиер" меҳмони бўлди ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Хўш, бундай натижани кутганмидингиз? Назаримда йўқ, кутмаган эдингиз, лекин ўйин айни шу натижа билан якунига етди.

8-турда "Арал Самали" сафарда "Зомин" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Турнинг марказий учрашуви дея эътироф этилаётган "Турон" - "Машъал" тўқнашувида яйпанликлар 2:1 ҳисобида ғалаба эришди. Мавсумнинг энг шиддатли ва ҳиссиётларга бой ўтган ўйинида Микола Агапов ва Аъзам Алиевларнинг шедевр голларини кўрмаган ўзбек футболи мухлислари қолмади шекилли, ёки борми?

"Андижон тайм". Бу иборани эндиликда Ўзбекистоннинг метр шарҳловчиси Хайрулла Хамидов номи билан боғлайверсак ҳеч ким қарши бўлмаса керак. Хабарингиз бордир, сўнги 3 та турда "Андижон" ўйиннинг энг сўнги дақиқаларида гол уриб ғалабага эришмоқда, ўша 3 та баҳсни ҳам айнан Хайрулла Хамидов шарҳлаб борганига, "Андижон тайм"га мухлисларни учрашувнинг энг сўнги сонияларига қадар ишонтира олганига нима дейсиз? 8-турда Ғузорнинг "Шўртан" клуби меҳмони бўлган андижонликлар ҳакам ўйин якунлангани ҳақида ҳуштакни чалиш учун чоғланган вақтда гол уриб ғалабага эришдилар. Ажойиб, тўғрими? Бунақаси камдан-кам бўлади, айниқса кетма-кет 3 та ўйинда. Ҳа, эндиликда "Андижон тайм" ибораси ва Хайрулла Хамидов номи ижтимоий тармоқларда ўзаро уйғун холда ишлатилишига шубҳа йўқ.

Қуйида интрига ҳозирданоқ "ёнаётган" Про-лиганинг 8-туридан сўнг мусобақа жадвали эътиборингизга ҳавола этилмоқда.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика