Latest news

Яхши янгилик... News

Яхши янгилик...

Хабарингиз бор, 4 февралдан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади.

Қатарда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада мухлисларнинг стадионга киришига рухсат берилиши эълон қилинди. Ташкилотчилар ўзаро келишган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтадиган иккита стадионнинг 30 фоизи тўлишига рухсат беришди.

Фақат бунда чипта харид қилиб тўғридан тўғри стадионга келишнинг ўзи камлик қилади. Мухлислар ўйин бошланишига 72 соат қолганида коронавирусга тест топширишади ва тест жавоби чиққунча кутиб туришади. Агар тест натижаси манфий бўлса, чипта сотиб олишга рухсат берилади. Акси бўлса, буёғи энди ўзингизга маълум.

Бундан ташқари ишқибозлар стадионга кирганда ижтимоий масофа сақлашлари ҳамда тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади. Фан зоналар ишламайди, барча карантин қоидаларига тўлиқ амалга қилган ҳолда стадионга ташриф буюради.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика