Latest news

19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  1 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  2 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  12 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  19 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  30 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  34 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7

Янги турмакдаги Моуринью: “Мен шунчаки стулимда ухлаб қолгандим” News

Янги турмакдаги Моуринью: “Мен шунчаки стулимда ухлаб қолгандим”

Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью ўзининг янги соч турмаги ва клубининг ҳозирги аҳволи ҳақида гапирди.

“Тўғриси, бу соч турмагим ҳақиқатан ҳам стилистнинг хатоси. Мен буни кутмаган эдим. Мен шунчаки стулимда ухлаб қолдим ва кўзимни очганда ҳайратга тушдим. Буни янги имидж деб тушуниш керак эмас. Баъзида жисмоний ҳолатимдан келиб чиқиб соч турмагимни ўзгартиришимга тўғри келади, лекин ҳозиргиси касаллик сабаб эмас”, - дея ҳазиллашди Моуринью ва мавсум якунига қадар бунинг ўзгаришини айтиб ўтди.

Айни пайтда Моуринью жамоасининг АПЛдаги ишлари унчалик ёмон эмас. “Шпорлар” барча турнирлар давомида кетма-кет олти ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келишмоқда. Англия кубоги баҳсларида ҳам жамоа ҳали қоқилганича йўқ. Премьер-лига жадвалида эса 6-поғонани забт этиб туришибди. Таъкидлаб ўтиш керакки, бу натижа клубнинг Почеттино давридаги ҳолатидан анча яхшироқ.

“Кетма-кет мағлубиятлар ва футболчиларнинг жароҳати сабаб клуб турнир жадвалида анчайин пастга тушиб кетган эди. Асосий дарвозабон Льорис ва яна бир қатор муҳим футболчиларни йўқотдик.


Шу сабаб мен жамоага келган кунларимдан бери асосан руҳий тайёргарлик бўйича ишлаяпман. Уларга айнан шу нарса етишмаётган эди. Мухлислар эътироф этаётган Моура ва Сонга асосий таркибда имкон бердим ва бу ўзини оқламоқда. Ҳозир шуни биламанки, жамоанинг кайфияти аъло даражада”, - дейди 57 ёшли мутахассис.

Хабарларга кўра, португалиялик мураббий ҳафта охирларида сафарда бўлган. “Тоттенхэм “ устози Чемпионлар лигасидаги рақиби “Лейпциг” ўйинларини кузатиш учун Германияга борганди.


goal.com сайтидан Юсуфбек таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика