Latest news

14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  8 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  2 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  3 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  0 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2 10:34"Нефтчи" 2011 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти, "Сурхон" "Насаф"ни фақат бир марта мағлуб этган — Суперлига 8-тур превьюси   7 10:13Мбаппе жароҳат олди  4 09:4839 ёшли Криштиану Роналду Саудияда яна бир рекордни янгилади  35 09:24Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда  4

"Янги ОЧЛда 6 та давлат вакиллари иштирок этади". Нодирхўжа Юлдашев — Осиё Чемпионлар Элит лигаси ҳақида News

"Янги ОЧЛда 6 та давлат вакиллари иштирок этади". Нодирхўжа Юлдашев — Осиё Чемпионлар Элит лигаси ҳақида

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев Осиё Чемпионлар Элит лигаси ҳақида фикрларини баён қилди.

"Камолиддин Алимовдан шошилинч хабар олган Нарзулла кичик жойда хатога йўл қўйган. Афтидан Аваз акам лойиҳанинг ўша жойини гапираётганларида Алимов Дубайдаги миллий таомларга чалғиган. Аваз ака билан "Ал Айн" билан ўйинни биргаликда томоша қилиб, кўплаб саволларимга жавоб олдим. Эртаси куни улар Бобур Акмалов, Элдор Мустафоев ва Камолиддин Алимов билан чой устида суҳбат қуришди. Демак, мавзудан четлашмайман.

Янги ОЧЛда 6 та давлат вакиллари иштирок этади. Саудия Арабистони (3), Қатар (2), Эрон (2), БАА (1), Ўзбекистон (1), Ироқ (1).

Яна 2 та йўлланма учун Қатар, Эрон ва БАА клублари плей-офф босқичида кураш олиб борадилар. 

Плей-офф ўйинлари 30 июль, 6 ва 13 август кунлари бўлиб ўтади. Унда 3 жамоа ўзаро ўйнаб чиқади. 1 ва 2-ўринни қўлга киритган икки клуб финал босқичига чиқади.

Мусобақани ўзи сентябрь ойида старт олади. Тақвим билан тўлиқ танишиб олишингиз мумкин.

16/17 сентябрь, 1-тур.

30.09/1 октябрь, 2-тур.

21/22 октябрь, 3-тур.

4/5 ноябрь, 4-тур.

25/26 ноябрь, 5-тур.

2/3 декабрь, 6-тур.

3/4 февраль, 7-тур.

17/18 февраль, 8-тур.

3/4 март, 1/16 финалнинг биринчи учрашуви.

10/11 март, 1/16 финалнинг жавоб учрашуви.

25 апрель - 4 май, марказлашган 1/4, 1/2 ва финал ўйинлари. 

Янги форматдаги Осиё чемпионлар лигасида жами 24 та клуб қатнашади. 12 та шарқдан, 12 та ғарбдан. Биринчи босқичда улар ўз ҳудудларида ўзаро ўйнайдилар. ОФК мусобақалар ўтказиш бўлими аввалига шахмат услубидаги вариантни қўлламоқчи бўлди. Лекин улар бу фикрдан қайтдилар. Сабаби УЕФА дан фарқли, бизнинг қитъада давлатлар ўртасидаги виза билан муаммоларнинг кўплиги. Шунинг учун қуръа бўлади ва ҳар бир жамоа уйда 4 та, сафарда 4 та ўйин ўтказади. Ким, кимга тушиши номаълум. Лекин қуръа ташланган куни аввалдан аниқ бўлади. Ҳар бир жамоа ўзининг 8 та ўйинидаги рақиблари ҳақида аниқ ва тиниқ маълумотга эга бўладилар. Бу тизимни танланишидан асосий мақсад, клублар виза ва парвоз масалаларини аввалдан режалаштира олишлари. 

Ҳозирча бу мусобақанинг биргина иштирокчиси маълум. Қолган иштирокчи давлатлардан фарқли Ўзбекистон Суперлигаси баҳор-куз тизимида бўлганлиги учун бизда чемпион аниқ. 5 та давлатнинг совриндорлари 2024 йилга келиб аниқланади.

Яна тақвимга қайтаман. "Пахтакор" қуръага кўра ўз уйида Саудия Арабистонининг 3 та клуби билан ўйнаши мумкин ёки аксинча "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" каби клубларга қарши сафарда. Умуман, бу клублар "Пахтакор"га рақиблик қилмаслиги ҳам мумкин. Қуръа 13 августдан кейин ташланади. Унгача биз рақиблар борасида аниқ бир ахборот беришга ҳаққимиз йўқ. 

Мусобақанинг финал босқичи Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда шарқ ва ғарбдан 4 тадан жамоа йиғилади. ОФК мезбонлик учун эълон берганида икки давлат қизиқиш билдирди – Ироқ ва Саудия Арабистони. Табиийки, бундай ҳолатда ОФК Саудия Арабистонини танларди, шундай бўлди ҳам. Бу барча учун қулай. 2024/25, 2025/26 йилги Элит ОЧЛнинг финал босқичи арабларда ўтади. Кейинги 3 та финал ҳам, ҳозирча С.А мезбон, аммо вазият тақозоси билан ОФК мезбон мамлакатни ўзгартириши мумкин.

Янги ОЧЛ ғолиби 12 млн АҚШ долларига, финалчи эса 6 млнга эга бўлади. Ҳозирги ОЧЛ билан солиштирганда бу 3 маротаба кўп. Қолган харажатлар ҳозирча очиқланмаган", – дейилади постда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика