Latest news

23:30ЕЧЛ. "Реал Мадрид"нинг "Ливерпул"га қарши бошланғич таркиби аниқ  8 23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  8 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  11 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  45 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  314 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  14 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2

Ҳакамлар "Насаф" ва "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгиламади, "Андижон" эса синдирилдими? Суперлига 7-туридаги ҳакамлик таҳлили News

Ҳакамлар "Насаф" ва "Навбаҳор" фойдасига пенальти белгиламади, "Андижон" эса синдирилдими? Суперлига 7-туридаги ҳакамлик таҳлили

Россиялик собиқ ҳакам барча баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 7-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.


✅ "Металлург" - "Қизилқум" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Қизилқум" ўйинчиси тўпни қабул қилди ва шундан сўнг оёғида кичик контактни ҳис қилди. Шу билан бирга, у дарвоза томон зарба беришга улгурди ва шундан кейингина йиқилди. Албатта, унинг йиқилишига оёқлардаги контакт сабаб бўлмади, шу сабаб ҳакам тўғри қарор қабул қилди. Ҳатто "Қизилқум" форварди бирдан йиқилганда ҳам, контакт жазоланишга лойиқ ва жиддий кўринмади. Пенальти ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас.


? "Металлург" - "Қизилқум" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Қизилқум" дарвозасига белгиланган пенальти жуда баҳсли кўринмоқда. ВАР ҳакамни фақатгина қўшимча камералар бўлган тақдирдагина мониторга чорлаши мумкин, сабаби менимча, ушбу ракурсдан тўп "Қизилқум" ҳимоячисининг табиий турган қўлига теккани кўриниб турибди.


✅ "Нефтчи" - "Андижон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Эҳтиётсизлик сабаб оддий фол. "Андижон" ўйинчиси тўп учун ўйнашга ҳаракат қила туриб сирпаниб кетди. Унинг ҳаракатларида ҳеч қандай эҳтиётсизлик йўқ, шу сабаб бу ерда сариқ карточка талаб қилинмайди.


✅ "Нефтчи" - "Андижон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Жаҳон даражасидаги ўйинларда ҳеч ким ҳужумчи ва дарвозабон ўртасидаги кичик контакт сабаб голни бекор қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган бўларди. Ҳа, "Нефтчи" ҳужумчиси кичик ҳаракат амалга оширмоқда, аммо футбол – контактли ўйин. Гол тўғри ҳисобга олинди.


✅ "Нефтчи" - "Андижон" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Рефери "нуқта"ни кўрсатди ва "Андижон" ҳимоячисига "сўнгги умид фоли" деб ҳисоблаган ҳолда қизил карточка кўрсатди. Тўп ҳақиқатдан ҳам "Нефтчи" ҳужумчиси учун жуда қулай учди, у кейинги ҳаракат билан рақиб дарвозасига зарба бериши мумкин эди. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин.


? "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Ушб ракурсдан "Сўғдиёна" ҳимоячиси тўп учун ўйнагани ёки "Навбаҳор" форвардининг оёғига зарба берганми ёки йўқ, буни аниқлаш имконсиз. Агар ВАРда бошқа ракурслар бўлмаса, майдондаги ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш керак.


✅ "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Кураш кўпроқ икки томондан ҳам контактли бўлган, шу сабаб ҳакам ўйинни давом эттирди. Бу барча ҳакамлар учун умумий тавсия: агар икки футболчи тўп/позиция учун курашда қўлларини ишлатса, бу ҳолатда улардан бирини жазолаш эмас, балки ўйинни давом эттириш керак. "Сўғдиёна" ҳимоячиси томонидан фол бўлмаганди.


? "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Яна ўша ҳолат, бошқа камералардан ракурслар етишмаяпти. Агар тўп ҳақиқатдан ҳам "Сўғдиёна" ҳимоячисининг қўлига теккан бўлса, унда пенальти тўғри белгиланган.


✅ "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Сўғдиёна" ўйинчиси томонидан фол: мудофаадаги ўйинчи тўпга эгалик қилмоқда ("Навбаҳор" ҳужумчиси Тома Табатадзе) ва тўпни жарима майдончаси ичидан чиқариб юборишга уринмоқда, "Сўғдиёна" ўйинчиси эса бу зарбага қалқон бўлмоқда. Яхшиямки, ҳакам пенальти белгиламади.


❌ "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Бу ҳакамнинг яққол хатосини гапиришимиз мумкин бўлган ҳолат. Нега бу вазиятга ВАР аралашмади? "Навбаҳор" ҳимоячиси унга келаётган тўпни қарамоқда, "Сўғдиёна" ҳужумчиси эса ҳимоячига қарамоқда ва ҳатто тўп учун курашишга уринмай "танага" ўйнамоқда. У шунчаки мудофаа ўйинчисига ўзини ташламоқда. Бу ерда мудофаа пойдасига фол қайд этиш керак эди, пенальти хато белгиланди.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Бунёдкор" ҳимоячиси тартибли ҳаракат билан тўпга улгурмоқда, шундан сўнг эса ўйин контакти рўй берди. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаймиз. Хоҳишга кўра "Насаф" томонидан фол қайд этиш мумкин эди. Асосийси эса пенальти белгиламаслик.


✅ "Насаф" - "Бунёдкор" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Қаттиқ вазият. Ҳакамда орқадан оёқ билан ташланганлик учун "Бунёдкор" ҳимоячисига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишга асос бор эди. Жароҳатга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ҳаракат. Бундан ташқари, катта тезлик, товонга тишлар билан зарба бериш – қизил карточка учун сабаблар. Агар ҳакам бошида эпизодни сариқ карточка билан баҳолаганда, ВАР бунга аралашиши керак бўларди.


✅ "Сурхон" - "Динамо" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Динамо" ҳимоячиси пенальти белгилаш учун сабаб бўладиган ҳеч нарса қилмаяпти. Ўйиндаги тўқнашув: ҳимоячи тўпни майсага қўймоқда, у "Сурхон" ўйинчисини йиқимаяпти ва тепмаяпти. Ўйинни давом эттириш - тўғри қарор.


✅ "Сурхон" - "Динамо" ВИДЕОНИ КЎРИШ

Агар можарони карточкаларсиз ҳал қилиш имконияти бўлса, ўйинни карточкаларга тўлдириб ташлаш керакмас. "Сурхон" ўйинчиси "Динамо" вакили (Жоэль Кожо)да огоҳлантириш борлигини эҳтимол билган ҳолда, уни атайлаб жиғига теккан бўлиши мумкин. Аммо, иккинчи сариқ карточка яққол ва аниқ бўлиши керак.


✅ "Сурхон" - "Динамо" ВИДЕОНИ КЎРИШ

"Динамо" фойдасига пенальти тўғри белгиланди. Тўпни дарвоза томон аниқ бораётгани ёки ноаниқлиги муҳим эмас. Тўп узатма пайтида ҳам дарвоза томон аниқ бормайди, аммо пенальти белгиланади. Бу ердаги муҳим жиҳат – қўл нотабиий равишда танани кенгайтирмоқда ва тўп ҳаракатига тўсқинлик қилмоқда. Карточкасиз ўн бир метрлик зарба.


Шундай қилиб, ҳакамлар Суперлиганинг 7-тур ўйинларида атиги битта қўпол хатога йўл қўйишди. Экспертимиз уч эпизодда такрорий вазиятларнинг сифати пастлиги (бошқа ракурслар йўқлиги) сабаб қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини баҳолай олмади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика