Latest news

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Хушхабар: "Қизилқум" — "Пахтакор" учрашуви Спорт ТВда жонли олиб кўрсатилади News

Хушхабар: "Қизилқум" — "Пахтакор" учрашуви Спорт ТВда жонли олиб кўрсатилади

Бугун мамлакатимиз олий лига жамоалари 4-тур учрашувларини бошлашади.

Тақвимга кўра, дастлаб мухлислар  «Навбаҳор» (Наманган) – «Сўғдиёна» (Жиззах), «Металлург» (Бекобод) – «Нефтчи» (Фарғона), «Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд), «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Андижон» (Андижон) жамоалари баҳсига гувоҳ бўлишади.

Яна учта ўйин эса 12 апрелда бўлиб ўтиши белгиланган. Унда «Машъал» (Муборак) – «Олмалиқ» (Олмалиқ),«Қизилқум» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент) ҳамда «Бухоро» (Бухоро) – «Насаф» (Қарши) жуфтликлари майдонга чиқади.

Мазкур тўртинчи турни якунлаб берувчи «Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент) баҳси эса 13 апрель куни ўтказилади.

Шу ўринда мухлислар учун ўзига хос янгиликни билдириб ўтсак, Навоий вилояти ҳокимлиги, "Қизилқум" ПФК ва Ўзбекистон телерадиокомпанияси ҳамкорлигида илк маротаба Навоий шаҳрида бўладиган "Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари баҳси ойнаи жаҳон орқали тўғридан тўғри олиб кўрсатилади.

Учрашув Навоий шаҳридаги Умид қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Спорт телеканали орқали жонли намойиш этиладиган мазкур ўйинни Зафар Имомхўжаев ҳамда Раҳмонқул Болтаевлар биргаликда шарҳлаб боришади.

"Қизилқум" — "Пахтакор" жамоалари учрашуви 12 апрель куни соат 17.30 да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика