Latest news

11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  3 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  4 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  34 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  15 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас” News

Хушнудбек Авилов: “Марказий ҳимоя чизиғи мен учун бегона эмас”

Суперлигада дастлабки ғалабасини қўлга киритган "Андижон" жамоасининг иқтидорли ўйинчиси Хушнудбек Авиловга "Бухоро" билан ўйиндан сўнг айрим саволлар билан юзландик ва бўлажак ўйинлар ҳақидаги фикри билан қизиқдик.

- “Андижон" жамоаси 17-тур доирасидаги навбатдаги учрашувини турнир жадвалида ёнма-ён келаётган "Бухоро" жамоасига қарши ўтказди ва Суперлигадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Ушбу учрашув ҳақида нима дея оласиз?
- Авваламбор ғалаба билан жамоамизнинг ашаддий ишқибозларини табриклайман, биз учун ушбу учрашувда ғалабага эришиш сув ва ҳаводай зарур эди. Ўйин тўғрисида гапирадиган бўлсам, жанговор рухда ўтганлигини айтишим мумкин. “Бухоро” жамоаси ҳам ўйинга яхши тайёргарлик кўришганлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

- Сиз авваллари қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушар эдингиз, ҳозир эса жамоа бош мураббийнинг кўрсатмасига биноан марказий ҳимоячи чиғизида ўйнаб келмоқдасиз. Бу сиз учун қийин эмасми?
- Мен учун марказий ҳимоячи сифатида ўйнаш бегона эмас, сабаби Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида тўп тепган давримда ушбу позицияда ўйнаганман. Марказий ҳимоя чиғизида харакат қилиш менга қулай, жамоа бош мураббийи менга ишонч билдиргани учун рахмат айтаман ва қўлимдан келганича жамоам ғалаба қозониши учун бор куч қудратимни ишга соламан

- Жамоага янги бош мураббий Бахтиёр Хамидуллаев келди, мураббий тўғрисидаги фикрларингиз?
- "Андижон" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Хамидуллаев ўз даврида Республикамизнинг энг кўзга кўринган хужумчиларидан бири ҳисобланган. Машғулотларда футболчиларга руҳий озуқа бера олади, талабчан мураббий. Ўйинларга яхши тайёрлай олади ҳамда ўз ўйин тактикасига эга.

- "Андижон" жамоаси 18-турда қийин бўлган рақиб Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши сафарда майдонга тушади. Бу ўйиндан олдинги фикрларингиз...
- "Металлург" жамоаси билан учрашув биз учун жуда муҳим ҳисобланади, сабаби жамоамиз сафар учрашувларида муваффақиятга эришмаган насиб бўлса Бекободдан ғалаба билан қайтамиз.



Нодирбек Абдуллаев ёзиб олди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика