Latest news

20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  1 19:39Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  22 19:30 "Реал" - "Кадис"  5 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  15 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  10 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  28

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади" News

Хуршид Тўйчибоев: "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида бурилиш ясай олади"

Сўнги йилларда миллий чемпионатларимизда аёллар футболига бўлган эътибор янада ортмоқда.

Хусусан, Яйпаннинг "Турон" клуби ҳам жорий мавсумдан аёллар жамоасини ташкил этди. U-16 аёллар чемпионатида иштирок этган жамоа мусобақанинг якуний финал босқичига қадар етиб борди. Шу ва бошқа мавзуларда сайтимиз мухбири "Турон" W (U-16) жамоаси ёрдамчи мураббийи Хуршид Тўйчибоев билан интервью ташкил этди.

- "Турон" клубига келишингиз қандай юз берди? Шунингдек клубнинг аёллар жамоасини шаклланиш жараёни ҳақида айтиб берсангиз...

- "Турон" клубида спорт директори Собир Хамидовнинг таклифига кўра иш бошладим. Жамоани бирданига ташкил этиш осон бўлмайди албатта. Бу борада аввалги тажрибалар қўл келди. Балки бу жараён кўзга кўринмайдиган жиҳатлардандир. Лекин шуни айта оламан-ки, сўнги йилларда юртимизда аёллар футболи ҳам анчайин ўсди.


- Мураббийлик соҳасида водий клубларида ишлаб келгансиз. Сизнингча, Ўзбекистонда аёллар футболчи қай даража ривожланмоқда?

- Айтиб ўтганимдек, аёллар футболида ўсиш сезиларли даражада кўзга ташланмоқда. Буни жамоаларимиз халқаро мусобақаларда ҳам муносиб қатнашаётгани кўрсатиб турибди.

Бундан ташқари, жорий мавсумдан юртимизда U-16 ҳамда U-14 қизлар чемпионатлари ташкил этилганлигини мазкур соҳага бўлган эътиборнинг янада кучайганлигидан далолат беради.


- "Турон" клубида бир йилдан буён ишлаб келаяпсиз. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай, яъни нималарни айта оласиз?

- Ташкил топганига эндигина 4 йил тўлган хусусий клубнинг Суперлигада иштирок этиши бу - жуда яхши натижа. Аниқ айта оламан, "Турон" лойиҳаси ўзбек футболида туб бурилиш ясай олади.


- Жорий мавсумда "Турон"нинг асосий таркиб жамоасида 3 мураббий ишлади. Исломбек Исмоилов, Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимов. Сизнингча, ушбу мураббийлар орасидан қайси бирининг даврида жамоа энг кучли ўйин намойиш этди?

- Ёш мураббий Исломбек Исмоиловнинг Суперлигадаги илк фаолияти чакки эмас. Игорь Шквирин ва Баҳром Хакимовларни топ мураббийлар деб ҳисоблайман. Саволингизга аниқроқ жавоб берадиган бўлсам, натижа талаб қилинган жойда статистик жиҳатдан қайси мураббий энг юқори натижа кўрсатган бўлса, шу мураббийни энг яхши деб кўрсатган бўлардим.


- Аёллар футболида қайси мураббийни энг яхши деб айтган бўлардингиз? 

- Шахсий хулосаларимга кўра аёллар футболида Баҳром Норсафаров ва Илҳом Ханжаралиевларни энг кучли деб айтган бўлардим.


Бекзод Толибов суҳбатлашди


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика