Latest news

10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  6 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  1 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   6 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  3 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  8 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  4 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  4 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  9

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида News

Хойлунд Анри, Холанд ва Лукакудан ҳам юқорида

Англия Премьер лигаси 25-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лутон Таун" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ана шу учрашувда "қизил иблислар" ҳужумчиси Расмус Хойлунд дубль қайд этди. Бу даниялик форварднинг АПЛда кетма-кет олтинчи беллашувда гол уриши. Шу тариқа, 21 ёшли Расмус АПЛнинг кетма-кет 6та ўйинида гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу борада у Тьери Анри, Ромелу Лукаку ва Эрлинг Холанд каби "йиртқич" ҳамкасбларини ортда қолдирди.

АПЛ тарихида кетма-кет 6та ўйинда гол урган энг ёш футболчилар:

1. Расмус Хойлунд, "Манчестер Юнайтед" - 21 ёш 14 кунлик

2. Жо Уиллок, "Ньюкасл" - 21 ёш 272 кун

3. Эрлинг Холанд, "Манчестер Сити" - 22 ёш 73 кун

4. Ромелу Лукаку, "Эвертон" - 22 ёш 213 кун

5. Тьери Анри, "Арсенал" - 22 ёш 263 кун.


Бундан ташқари, Хойлунд МЮ афсоналари қайд этган натижани ҳам такрорлади. Яъни, шу кунгача МЮнинг фақатгина 3 нафар ўйинчиси кетма-кет 6та учрашувда гол уришни уддалаган. Булар: Эрик Кантона (1995/1996 йилги мавсум), Криштиану Роналду (2007/2008) ва Рууд ван Нистелрой (2001/2002, 2002/2003 ва 2005/2006).


Англия Премьер лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика