Latest news

09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  0 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  1 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  0 07:35Лионель Месси жароҳат олди  1 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  2 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  1 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  112 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4

Хотиржам “Пахтакор”, Рашидовга аталган бўлим: “Пахтакор” – “Машъал” ўйини ҳақида News

Хотиржам “Пахтакор”, Рашидовга аталган бўлим: “Пахтакор” – “Машъал” ўйини ҳақида

Ўзбекистон Суперлигаси 2021 йилги мавсуми қизиқарли бошланди, буни тан олмасдан илож йўқ.

Aммо мени хавотирга солаётган жиҳат бу ҳар йилги баҳордаги старт каби эмасмикин? Ҳар йили баҳорда бошланадиган чемпионатимиз шиддатли кўринади, ёзга бориб шиддат туш вақти қуёш тагида пиёда юрган одам каби бўшашиб қолади. Ҳар қалай, менга шундай туюлди, тағин билмадим.

15 март куни Тошкентда пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Муборакнинг “Машъал”ини қабул қилди. Тошкент клуби рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган бўлса-да, ишонинг, бу муборакликларнинг ҳам, тошкентликларнинг ҳам максимал ўйини эмас. Ўзи ўйин қандай бўлди, дейсизми? Бироз тафсилотларга ўтамиз.

Pakhtakor

Farrukh Sayfiev - 9', Dragan Ceran - 36', Sardor Rashidov - 59'

Superliga. Round 2

15/03/2021, 18:30

0
:
3
Finished

Mashal

45'
90'
9'  Farrukh Sayfiev
9'  Egor Krimets
36'  Dragan Ceran
36'  Sharof Muhitdinov
59'  Sardor Rashidov
59'  Eren Derdiyok
64'  Azizbek Turgunbaev (Khojimat Erkinov)
64'  Egor Krimets (Анзур Исмоилов)
76'  Dragan Ceran (Humoyunmirzo Iminov)
45'  Sardor Abduraimov
66'  Humoyun Murtozaev (Doniyor Usmanov)


“Пахтакор”нинг тартибли ўйини билан эсда қолган биринчи бўлим ҳақида


Ўйин стартиданоқ муборакликлар ҳужумга ўтишди. Бироқ бу вақтинчалик ҳужум ва шиддат эди. Илк дақиқаларданоқ ўйин назоратини “Пахтакор” қўлга олди. Бир қатор ҳужумлар уюштиришга муваффақ бўлди, аммо самара ҳа деганда бўлавермади. Тошкентликлар сафида эътиборимни тортган жиҳат Фаррух Сайфиевнинг ўнг қанот ҳимоясида, ИброҳимҲалил Йўлдошевнинг чап қанот ҳимоясида ўйнагани бўлди. Сайфиевнинг омади эса айнан ўнг қанотдаги ҳаракатлари эвазига келди. Егор Криметс тўпни “Машъал” жарима майдончаси ичкарисига узатди, барчадан ўтиб кетган тўп Фаррух Сайфиевга келиб тушди, ҳимоячи эса бу жойда ҳужумчиларга хос тарзда гол уриб, ҳисобни очди. 9-дақиқада урилган голдан сўнг муборакликлар олдинга боришда давом этишди. Бир вазиятда Ҳумоюн Муртазоевнинг хавфли зарбасини Санжар Қувватов қайтариб юборди ва тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Бироқ барибир яна тошкентликлар ҳужумлар галасини ёғдиришди. Сардор Рашидов бир неча вазиятда ўз омадини синаб кўришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлимнинг 36-дақиқасида эса яна бир гол урилди ва яна “Машъал” дарвозасига. Бу вазиятда Шароф Муҳитдинов ҳамда Драган Черан муборакликлар ҳимоясини “девор услуби”да ёриб киришди ҳамда Чераннинг енгил зарбасидан сўнг ҳисоб иккитага етди. Шундан сўнг айтарли вазият бўлмади, жамоалар танаффусга йўл олишди.



Рашидовга аталган бўлим

Иккинчи бўлим аввалидан эътиборимни бошқа нарса тортди. Биринчи бўлимда “Пахтакор”нинг қанот ҳимоячилари жойларини ўзгартирганини айтган эдим, иккинчи бўлимда “шерлар”нинг ҳужумчилари қанотларини ўзгартиришди ва бу фойда берди. Сардор Рашидов ўзининг севган ўнг қанотидан бир неча бор ёриб кирди. Баҳснинг 59-дақиқасида у чамаси 16 метрлардан берган енгил зарбаси билан ҳисобни 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Голдан сўнг ҳам бир неча вазият яратилди. Чап қанотда ўйнаётган Aзиз Турғунбоев негадир иши юришмади чоғи уни бош мураббий алмаштирди. Захирадан ўйинга қўшилган Ҳожимат Эркинов фаол ҳаракат қилди. Бир вазиятда дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб кетди, аммо тўпни марказдаги шерикларидан бирига оширмоқчи бўлди-ю, у ерда ҳеч ким йўқлигини кўрмай қолди. “Машъал” жамоаси эса баъзи-баъзида ҳужумга ўтиб турди. Уларнинг иккинчи бўлимдаги энг хавфли ҳужуми 85-дақиқада Сирожиддин Қўзиевнинг 30 метрлардан берган зарбаси бўлди. Тўпни Қувватов ишонч билан ушлаб олди. Биринчи бўлимга қўшимча вақт қўшиб бермаган ҳакам, 2 дақиқани иккинчи бўлим учун қўшди. Натижа ўзгармади, “Машъал” жамоаси Ўзбекистон Суперлигаси дастлабки 2 турини Тошкент клубларига қарши сафарда ўтказди ҳамда иккисида ҳам мағлуб бўлди. “Пахтакор” эса мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлган киритди.




Мураббийларнинг фикри

Видео. Александр Хомяков: "Гол ура олмаётганимиз мени ҳавотирга солмоқда"         

Видео. Питер Хюистра: "Рашидов, Турғунбоев ва Темировнинг ҳаракатлари мени хурсанд қилмоқда"        



Кейинги тур олдидан

“Пахтакор” жамоасини 3-турда анчагина қийин рақиб кутиб турибди. Жамоа Олмалиққа, AГМК майдонига сафар қилади. 2 ўйинда 1 ғалаба ва 1 дуранг қайд этган AГМК жамоаси чемпионлик йўлидаги ашаддий рақибларига қарши баҳс олиб боради. 18 март куни, 18:30 да бошланадиган ўйин барчасига ойдинлик киритиб беради.

Муборакнинг “Машъал”и эса ва ниҳоят Суперлиганинг янги мавсумида ўз майдонида ўйнайди. Жамоа Бекободнинг “Металлург”ини қабул қилади. “Металлург” жамоаси 16 март куни ўз ўйинини ўтказади. Улар биринчи турда мағлубиятга учрашган. Ҳойнаҳой, бугунги ўйинда бекободликлар ҳам мағлубиятга учрашса унда 3-турда Муборакда ҳақиқий жанг бўлади. Aхир чемпионатда ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар шундай қолишни исташмайди-ку.

 




Оғабек Самисов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика