Latest news

07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  5 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  5 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  4 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  104 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Нефтчи"га мағлуб бўлди, "Машъал" эса "Бухоро" билан дуранг ўйнади  4 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0

Хосеп Гвардиола: "Кетаётганимнинг асосий сабаби - Англияда ишламоқчиман" News

Хосеп Гвардиола: "Кетаётганимнинг асосий сабаби - Англияда ишламоқчиман"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунига етганидан сўнг жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилганди.

Гвардиола фаолиятини Англияда давом эттиришини ва "Бавария" билан нега шартномасини узайтирмагани ҳақида гапириб ўтди.


- Мени ёшим 55 ёки 60да бўлганида "Бавария"да Румменигге, Хёнесс ёки Заммер бўлди, энди кетавер дейишгунга қадар ишлайверардим. "Бавария"дан кетаётганимнинг биргина сабаби, мен Англияда, Англия премьер лигасида жамоа бошқаришни истайман. Асосий сабаби шу. Мен кўп маротаба Мюнхенда бахтли эканлигимни ва клубдан жуда миннатдорлигимни айтганман. Раҳбарият мени "Бавария"да қолишим учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Менга шунчаки янги чорлов зарур эди. Мураббийлик фаолиятим давомида Англияда ишлаб олишни хоҳладим. Мюнхенга келишим олдидан ҳам бир қатор Англия жамоалари мени чорлашганди. Лекин ўшанда "Бавария"ни танлагандим. Мени олдимда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Аммо мен ҳали ҳеч бир жамоа билан расман шартнома имзолаганим йўқ. Қачонки янги жамоам номи аниқ бўлса, ўшанда бу жамоа номини маълум қиламан. 

- "Бавария"га мендан кейин Карло Анчелоттининг келишини қўллаб-қувватлайман. Бу жуда тўғри ва ақлли танлов бўлди. Шу фурсатда Карло Анчелотти ҳам табриклайман. Унга "Бавария" билан катта ютуқларни қўлга киритишини тилайман. Карло Анчелотти жуда бой ва катта тажрибага эга. Ушбу мутахассис фаолияти давомида Италия, Испания, Англия ва Францияда бир қатор совринларни қўлга киритган. Мен унга яхши жамоани қолдириб кетишга ҳаракат қиламан. Шартномам сўнггига қадар эса бор куч-ғайратимни ишга соламан ва "Бавария"ни муваффақият сари чорлашга интиламан. Мен "Бавария" клубидан жуда миннатдорман. Улар менга яхши ишлаш учун барча шароитни яратиб беришган ва ҳозир ҳам кўмаклашишмоқда. Биз мавсум охиригача катта куч билан меҳнат қиламиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика