Latest news

19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  25 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  28 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  27 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  6 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  22 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак" News

Хосе Венансио Лопес: "Португалиядаги йиғинда биз Европа терма жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олдик. Мундиалда реалист бўлишимиз ва имкониятларимизни тўғри баҳолашимиз керак"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес мундиал олдидан сайтимизга интервью берди.

- Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Европада йиғин ўтказди. Йиғин давомида Ангола, Португалия ва Францияларга қарши назорат учрашувида иштирок этдик. Ушбу йиғин ҳақида батафсилроқ гапириб берсангиз?

- Назорат учрашувлари бизга Европа жамоалари билан даражамиз қанчалик фарқ қилишини билиб олиш учун хизмат қилди. Шунингдек, ўйиннинг қайси жиҳатларини янада яхшилашимиз кераклигини билиб олдик, ҳимояни янада мустаҳкамлашимиз керак.

- Назорат учрашувларининг бирида терма жамоамиз кутилмаганда Анголага йирик 1:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув ёпиқ тарзда ўтказилгани учун, ўйин ҳақида кўп маълумотларга эга бўлолмадик. Балки Ангола терма жамоаси ҳақиқатдан ҳам анча кучли жамоа бўлиши мумкин. Анголадан учраган мағлубиятга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ангола терма жамоаси ҳам Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу бежизга эмас. Жамоанинг олтита футболчиси индивидуал томонлама жуда кучли. Шунингдек, уч нафар футболчиси Португалия чемпионатида тўп тепишади. Жамоа бош мураббийи ҳам Португалиялик. Ангола терма жамоаси замонавий футзал ҳақида тўлиқ тасаввурга эга жамоа. Бу ўртоқлик учрашуви бўлганини ҳам унутмайлик, бундай ўйинларда биз кўп таваккалга қўл урамиз. Анголага қарши жуда кўп экспериментлар қилдик. Рақиб эса асосан ҳимояда ҳаракат қилди ва бизнинг хатолиримиздан унумли фойдаланди. Ўйиндан ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб олдик ва иккинчи учрашувда кўпроқ ҳимояга таяниб ўйнадик. Анголага қарши кечган иккинчи учрашувда эса ғалаба қозонганимиздан хабардор бўлсангиз керак.

- Афсуски, терма жамоамизда йўқотишлар сони кўпайиб бормоқда. Португалияда икки нафар футзалчимиз Равшан Элибоев ва Сунатилла Жўраевлар жароҳат олишди ва Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлишди. Даврон Чориев, Равшан Элибоев, Сунатилла Жўраев каби терма жамоамизнинг муҳим футзалчилари мундиалга бизга ёрдам бера олишмайди. Йўқотишлар бизга қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Энг асосийси ҳозирги кунда таркибимизда бор футболчилардан максимал тарзда фойдаланиш ва ҳимоямизни янада яхшилаш.

- Жаҳон чемпионати бошланишига икки ҳафта вақт қолди. Терма жамоамиз сўнгги йиғинга киришди. Кейин эса Бразилияга қарши ўйинлар. Мундиал олдидан ўтказилаётган сўнгги йиғин ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Сўнгги йиғинда ўзимиз учун керакли бўлган деталлар устида ишлашни мақсад қилганмиз. Бразилия терма жамоасига қарши ўтказиладиган иккита ўртоқлик учрашуви бизга жуда фойдали бўлади деган умиддаман, сабаби Бразилия жуда кучли терма жамоа ҳисобланади. Бразилия албатта кўпроқ ҳужум қилишга ҳаракат қилади, бу эса бизга кўпроқ ҳимояда ўйнаш имкониятини беради. Бразилияга қарши учрашувларда гранд терма жамоаларга қарши ҳимояда қандай тўғри ўйнаш кераклигини ўрганиб оламиз.

- Бироз терма жамоамиз мавзусидан четлашсак, бош мураббийлик фаолиятингиз давомида уч маротаба Жаҳон чемпионатларида иштирок этгансиз ва икки маротаба Испания терма жамоаси билан мундиал финалига қадар етиб боргансиз. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатидан шахсий кутилмаларингиз қандай? Балки шахсий мақсадларингиз бордир?

- Бу менинг тўртинчи Жаҳон чемпионатим бўлади. Имкон қадар узоқроқ иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш, лекин реалист бўлишимиз ҳам керак. Финал учрашувида иштирок этиш деган катта мақсадни айтиш мумкин, аммо уни бажариш жуда қийин. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб максимал натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. 


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика