Latest news

07:46Февзи Давлетов: "Ҳисоб 3:0 бўлганида натижа учун ўйнашимиз тўғри бўларди"  0 07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  7 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14

Хоразмда "Машъал" футбол академиясининг филиали очилди News

Хоразмда "Машъал" футбол академиясининг филиали очилди

Ўзбек футболига сон-саноқсиз футболчилар ва юлдузларни кашф этиб берган "Машъал" футбол академияси энди Хоразмда ҳам фаолият юритади.

Кечадан бошлаб Урганч шаҳрида "Машъал" футбол клуби ўзиниг академияси филиалини очди. Хоразм вилояти мутассаддилари ва "Машъал" ПФК ҳамда "Хоразм" ПФК раҳбарияти иштирок этган тадбирда расман Муборак жамоаси клубининг академияси филиали ўз ишини бошлади.

Таъкидлаб ўтиш жоизки "Машъал" ПФК Муборакдаги академияси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Яқин кунлар ичида Муборакдаги мазкур академия яна ўз фаолиятини юритади. Жамоа раҳбари Илхом Қурбонов бу борада ўз фикрларни билдириб ўтди.

"Машъал" жамоамиз ўз олдига бу йил кучлилар сафига қайтиш мақсадини қўйган. Шу сабаб биз бир муддат Муборакдаги академияни тўхтатишга қарор қилган эдик. Яқин кунлар ичида биз яна барча йўналишларимиз бўйлаб фаолиятимизни давом эттирамиз. Мана бугун "Хоразм"да ҳам жамоамиз академиясини очдик. Ўйлаймизки бу ўзбек футболи учун олдинга ташланган катта қадам", - дея таъкилайди клуб ижрочи директори Илҳом Қурбонов.

Эътиборли томони шундаки, Муборакдаги академия яна фаолият юритади. Бу эса барчани бирдек қувонтиради, шундай экан Хоразмдан ҳам, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Санжар Қувватов, Элдорбек Суюнов каби юлдузлар етишиб чиқишига тилакдошмиз.

"Машъал" матбуот хизмати




Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика