Latest news

10:28Бразилияни бошқаришга асосий номзод маълум  0 09:54"Барселона" афсонаси оқланди ва қамоқхонадан озод этилди  2 09:28"Бунёдкор" "Сурхон"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:01"Бавария" афсонаси ёзда жамоани тарк этади  3 08:27Тимур Кападзе Азиз Ғаниевни терма жамоага қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  21 07:58Гвардиола кубок баҳсидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  7 07:30Суперлига. Бугун 3-тур якунланади  2 02:33Расман: Бразилия термасида истеъфо!  8 02:25Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  8 01:44"Бавария" 60 миллионга дарвозабон сотиб олмоқчи  2 01:00Сергей Лушан: "Бу дежавю"  21 00:40Суперлига. "Навбаҳор" иккита автогол урди, "Бунёдкор" ва ОКМК ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  10 00:23Александр Хомяков: "Мен башоратчи эмасман"  10 23:56Футболда янги қоидалар ишга тушмоқда!  8 23:14Февзи Давлетов: "Жамоам руҳан синиб қолган"  11

"Хоразм" Суперлигага тайёрми? Клуб спорт директори билан эксклюзив суҳбат News

"Хоразм" Суперлигага тайёрми? Клуб спорт директори билан эксклюзив суҳбат

"Металлург" футбол клубининг Суперлигада иштирок этиши ёки этмаслиги масаласи барчанинг диққат марказида.

Бекобод клуби бу ҳуқуқдан воз кечса, унинг ўрнини қайси жамоа эгаллаши мумкинлиги муҳокама мавзусига айланган. Биз бу мавзуга бевосита алоқадор ва спорт принципларига асосан Суперлигада қатнашиш учун асосий даъвогар бўлиб турган "Хоразм" футбол клуби спорт директори Хурсандбек Маткаримов билан суҳбатлашдик.  

Охирги хабарлар бўйича муносабатингизни билдирсангиз. "Металлург" Суперлигада қолмаслиги деярли аниқ, "Олимпик" ҳам чемпионатда қатнашиши даргумон. "Хоразм" клубининг бу борадаги позицияси қанақа?

– "Хоразм" профессионал футбол клуби ЎзПФЛ ҳамда "Металлург" футбол клуби қарор ва қарашларини ҳурмат қилган ҳолда, бу воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда. 

"Хоразм" жамоасининг позицияси – спорт принципларига тўлиқ риоя қилиш. Хоразмлик мухлисларнинг кўп йиллик нияти, қолаверса, Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиш учун имконият туғилса, бундан воз кечиш ёки унга интилмаслик нотўғри деб ўйлаймиз. Албатта, бу борада нима қилиш лозим бўлса, шунинг устида ишлашга тайёрмиз.

– "Хоразм"нинг бош ҳомийси "Uztelecom" АЖ жамоа Суперлигада иштирок этишини қанчалик хоҳлайди? Биласиз, олий лигада ўйнаш учун катта харажат қилиш талаб қилинади...

– "Хоразм" футбол клуби бош ҳомийси "Uztelecom" АЖнинг воҳа футболи ривожи йўлидаги хизматлари беқиёс ва "Хоразм" жамоасининг босқичма-босқич яхши даражага чиқиш режалари билан яқиндан таниш ҳамда доим қўллаб-қувватлайди.

– Жамоанинг 2024 йилдаги мақсади қанақа эди? 2025 йилда қандай мақсадни олдига қўйган?

– Жамоамизнинг 2024 йилдаги асосий мақсади клуб инфратузилмасини яхшилаш ва ОФК лицензиялаш талабларини тўлиқ бажариш эди. Шунингдек, имкон қадар Ўзбекистон Кубоги ва Про лига мусобақаларида муносиб иштирок этишни мақсад қилгандик. Ўзбекистон Кубогида чорак финалгача етиб бордик ва Про лигада 6-ўринни қўлга киритдик. Про лигада бундан юқорироқ ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди. Умумий олганда, 2024 йил Хоразм футболи учун салмоқли бўлди деб айтсак бўлади.

2025 йилдаги мақсад олий. Бу хақда 10-15 кундан кейин яна тўлиқроқ гаплашсак тўғри бўлади.‌‌

– Бош мураббий Ҳаким Фузайлов жамоадаги фаолиятини давом эттирадими? Таркиб масаласида қандай янгиликлар бор? 

– Ҳаким Фузайлов билан амалдаги шартнома шу йил охиригача тузилган. Кейинги йил ҳам Фузайлов бошчилигидаги мураббийлар штаби "Хоразм" футбол клубида фаолият олиб бориши учун музокаралар давом этмоқда. Таркиб масаласига тўхталсак, жамоага ёш иқтидорли футболчилар билан бирга Суперлига ҳавосидан баҳраманд бўлган тажрибали футболчилар жалб қилиниши режа қилинган.

– Жамоа йиғини қачон бошланади?

– "Хоразм" жамоаси бугун, 18 декабрдан машғулотлар режасига биноан биринчи қисмини Урганч шаҳрида бошлаб юборди. Ушбу йиғинга асосан ўтган йилги таркибнинг 70-80% футболчилари ҳамда селекция орқали маҳаллий ёшлар жалб қилинган. Селекция ишлари давом этади.

– "Хоразм" спорт мажмуаси чими ҳозир қандай ҳолатда?

– Барчага маълумки, Хоразм вилояти кескин континентал ҳудудда жойлашгани сабабли "Хоразм" спорт мажмуаси майсасини парвариш қилиш анча қийинчиликлар туғдирмоқда. Тан олиш керак, майдон ҳолати ҳозирда Суперлига талабига жавоб бермайди. Лекин стадион инфратузилма жиҳатидан Республикамизнинг энг яхши ўйингоҳларидан бири десак муболағали эмас. Стадион чимини янгилаш борасидаги режалар мавжуд. Бу борада ҳам ишлар тез орада ўз ечимини топади.


Шерзод Нурматов суҳбатлашди


Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига ва Про лига регламентига кўра, футбол клуби мусобақада қайси ўринни эгаллашидан қатъи назар агар у лицензиялаш талабларини бажара олмаса, ЎФА тегишли қўмитаси лицензиялаш таҳлиллари асосида ўз хулосаси билан футбол клубини мусобақадан четлатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда лицензиялаш талабини бажара олган қуйи лиганинг тартиб бўйича кейинги футбол клуби мазкур қатнашчи ўрнини эгаллайди.

Якунига етган мавсум натижасига кўра юқори тоифадаги лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган футбол клуби ушбу ҳуқуқдан воз кечса ёки унда мазкур лигада иштирок этиш учун Регламент, меъёрий ҳужжатлар асосида қандайдир тўсиқ (чеклов) бўлса, унинг ўрни мавсум якунига кўра кейинги ўринни эгаллаган бошқа футбол клуби билан тўлдирилади. Бунда мазкур футбол клуби лицензиялаш талабларига жавоб бериши талаб этилади.

Шундай экан, "Металлург" футбол клуби Суперлигада иштирок этмаса, кейинги номзод "Хоразм" профессионал футбол клуби ҳисобланади. Сабаби клуб ўзидан юқори турган клублардан фарқли ўлароқ, ОФК талабларини бажара олган. "Хоразм" ҳозирги ҳолатда майдон ҳолатини инобатга олмаса (вақтинча бошқа майдондан фойдаланса), бемалол Суперлигада ўйнай олади.

"Металлург"нинг тақдири 24 декабрга қадар маълум бўлади. Акс ҳолда "Олимпик", "Хоразм" ёки "Локомотив"дан бири Суперлигада қатнашади

Rating: +8   

Comments

   
05 jan 10:21:06
AGMK UZB vs M.YU
Metallurg, Olimpik, Lokomotiv fk muxlislariga hurmat saqlagan holda shuni aytaman-ki Xorazm fk super ligada o'ynagani yaxshi menimcha. Vallohu Alam.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика