Latest news

02:12Ўртоқлик ўйини. Германия терма жамоаси сафида Олмалиқда туғилган йигит майдонга тушди, немислар Украинани таслим қила олишмади  3 01:45Иккинчи таймдаги голлар Англия терма жамоасига йирик ғалаба тақдим этди  0 01:37Айни дамда дунёнинг энг қиммат уч футболчиси "Реал"да  0 01:19"Олтин тўп" учун курашда Беллингем 2, Кроос 3 ўринда  5 23:02"Реал" сайти ишламай қолди  5 22:44"Реал" мухлислари кутган янгилик эълон қилинди  12 22:24Фабио Гроссо эсингиздами? Энди у А Серияни тарк этган клубни бошқаради  8 22:15Мбаппе ҳозирча 9-рақамда ўйнайди, аммо...  6 21:31Мбаппе "Реал"да қайси позицияда ўйнайди?  3 20:38"Реал" Хоселу бўйича бир қарорга келди  3 20:05Про лига. "Шўртан" камбэк қайд этди, "Бухоро" "Дўстлик" билан дуранг ўйнади  13 20:03Шомуродов, Ўрунов, Ҳусанов, Файзуллаев... Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  9 19:31Элдор Шомуродов: "Олимпиадага чақиришса, бораман. Шартномамга кўра "Рома"га қайтдим"  28 19:16Расман: "Челси"га янги мураббий тайинланди  9 19:05Ўзбекистон МТЖ машғулотларга киришди  2

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади News

"Хоффенхайм" америкалик Пеллегрино Матараццони бош мураббий этиб тайинлади

Германиянинг "Хоффенхайм" клуби янги бош мураббий номини эълон қилди.

Океан ортидан келган мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган "Штутгарт"дан ишдан бўшатилганидан тўрт ой ўтиб, Бундеслиганинг бошқа бир жамоасида иш бошлади.

Нью-Жерсида туғилган мураббий "Штутгарт" устози бўлишидан аввал "Хоффенхайм"да икки йил мобайнида 2017 ва 2019 йиллар оралиғида бош мураббий ёрдамчиси ва ёшлар жамоаси мураббийи ўринларида фаолият олиб борган.

"Рино нафақат бизнинг клубни, балки жамоанинг каттагина қисмини ўзининг тажрибасидан билади. Худди шу каби биз ҳам уни яхши биламиз ва шу туфайли уни бош мураббий лавозимига тўғри келишига ишонамиз. У босимга бардош бера олади ва бундай вазиятда нима қилиш кераклигини билади", – деди клуб спорт директори.

Матараццо "Штутгарт"ни юқори дивизионга қайтарди ва икки мавсум жамоани ушбу лигада сақлади. Октябрь ойида мавсумни ғалабасиз бошлаганидан кейин унга чиқиш эшиклари кўрсатилган эди. 

"Хоффенхайм" сўнгги саккизта ўйинда бирорта ғалаба қайд этмаган ҳолда 18 жамоадан иборат турнир жадвалининг 14 поғонасидан жой олган. Шу сабабли жамоанинг аввалги бош мураббийи ўз лавозимидан озод этилган эди.

Матараццо бошчилигида "Хоффенхайм" биринчи ўйинни шанба куни "Байер" Леверкузенга қарши ўтказади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика