Latest news

20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  109 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  4 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  14 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  3 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  0 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  15 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  24 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1

Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари News

Хет-трикка эришган ҳужумчи, мағлуб бўлган дарвозабон, Россиядан қайтган футболчи ва "Сурхон" устози: Суперлигада 7-тур лауреатлари

Куни кеча Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" посбони Суҳробжон Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

Ўтган турда ҳам энг яхши дарвозабон бўлган Султонов "Сурхон"га қарши баҳсда ҳам кўплаб сейвлар намойиш этди. Гарчи жамоаси мағлуб бўлса-да Султоновни энг яхши деб топдик.  Шундай қилиб "Бунёдкор" дарвозабони бу мавсум учинчи марта энг яхши посбон бўлди.  



"Андижон" легионери Рубин Хебай Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

"Металлург"га қарши баҳсда 3та гол урган ва битта голли узатма берган Хебай жамоасининг йирик ғалабасига катта хисса қўшди. Якунда "Андижон" 5:0 ҳисобида зафар қучди ва 11 йилдан сўнг битта ўйинда 5та гол урди.



"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Турон" дарвозасига урган голи Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Аутдан ташланган тўпни Абдуҳолиқов Ўруновга қулай тарзда узатиб юборди, у ёғига эса Остон тезкор рейд билан жарима майдонига кириб гол уришга эришди.  



Сергей Токов Championat.asia талқинига кўра 7-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Пешқадамлардан бири бўлган "Бунёдкор"га қарши баҳсда "Сурхон" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.  "Қалдирғочлар"нинг мавсумда илк бор майдонни бошларини эгик ҳолда тарк этишларига сабабчи бўлган Сергей Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби энг яхши деб топилди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика