Latest news

00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  0 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  1 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  5 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  8 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  75 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  13 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  1

Хайрулла Абдиев: “Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган” News

Хайрулла Абдиев: “Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган”

Кеча биринчи лиганинг 5-туридан ўрин олган “УзДонгЖу” – “Обод” (1:1) учрашуви якунига етгач ҳар икки клуб бош мураббийининг фикрлари билан қизиқдик.

Дастлаб меҳмонлар жамоаси катта мураббийи Хайрулла Абдиевга юзландик.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Рақибимиз “УзДонгЖу” яхши шаклланган жамоа экан. Бугун улар ўз майдонида ютишга интилди. Лекин бизнинг футболчилар ҳам ижобий натижа билан ортга қайтиш мақсадида астойдил харакат қилишди. Назаримда якуний натижа ўйинга мос бўлди – дея гап бошлади Абдиев.

- Иккинчи таймда мухлислар янада шиддатли ўйинга гувоҳ бўлди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоада ҳам яна гол уриш учун имкониятлар бўлди. Айниқса бизнинг футболчиларда бир нечта қулай вазиятлар туғилганди. Аммо омадимиз келмади.

- Биринчи бўлиб ҳисобни очганимиздан сўнг йигитлар ўзларини бироз бўшаштириб юборишди. Натижада мезбонлар ҳам кўп ўтмай жавоб тўпини киритди. Қолаверса “УзДонгЖу” ҳисобни тенглаштирганидан сўнг асосан қарши ҳужумда ўйнагани сабабли ҳам яна гол уришимиз қийинлашиб борди.

- Олдимизга элитага чиқиш вазифаси қўйилган. Айни дамда шунга харакат қилмоқдамиз. Бу борада “Обод”га “Оқ-тепа” ёки “Хоразм” шерик бўлади деб ўйлайман.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика