Latest news

21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  0 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  1 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   3 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  5 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  7 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  20 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 16:30Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан"  7

Хайр Тошкент, салом Туркия (1-қисм) News

Хайр Тошкент, салом Туркия (1-қисм)

Суперлига клублари учун 2022 йилги мавсумга тайёргарлик жараёнинг навбатдаги босқичи бошланмоқда.

"Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор", "Динамо", "Насаф", "Сўғдиёна", "Қизилқум", АГМК,  "Металлург" жамоалари эндиликда ўқув-йиғин машғулотини Туркияда давом эттиришади. "Олимпик" ва "Нефтчи" айни пайт Антальяда. Хўш, хориж сафарига ким қандай ҳолатда йўл олмоқда, дастлабки йиғинлар қандай ўтди? Қуйида шу ҳақида

"Пахтакор" - 8 январь санасидан бошлаб машғулотларни бошлаган "шерлар" эртага Тошкентдаги йиғинни якунлайди. Мана шу вақт ичида янги мураббий Славче Войнески бошчилигида "Пахтакор" "Янгиер" (2:0) ва "Дўстлик" (6:0) жамоаларига қарши назорат баҳсларида майдонга тушди. 

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталсак: клуб шу кунгача Миржаҳон Мираҳмадов, Икром Алибоев, Сардор Рашидов билан расман шартнома имзолаганини эълон қилди. Шунингдек, сайтимиз орқали хабар берганимиздек Англиянинг "Блэкпул" клубидан Оливер Шаркич Туркияда жамоага қўшилиши кутилмоқда. Жамоани эса Анзур Исмоилов, Шароф Муҳиддинов, Боян Матич, Марлен Чобанов, Достон Ҳамдамов тарк этди. "Бунёдкор"дан жалб этилган ҳимоячи Авазбек Ўлмасалиев билан шартнома имзоланганига қарамай, маълум сабабларга кўра бекор қилинди. 


"Сўғдиёна- Жиззахликларнинг 4 январь куни Тошкентда бошланган йиғини 10 февраль куни ўз ниҳоясига етади. Тараддуднинг кейинги қисми Анталья яшил майдонларида бўлиб ўтади. Улуғбек Бақоев шогирдлари 24 февралга қадар ўша ерда машғулотларни давом эттирган ҳолда кучли рақибларга қарши ўртоқлик баҳсларида қатнашади. 

Ўртоқлик учрашувидаги натижалар: "Локомотив" 3:2, "Онтустик академияси" 4:0, "Бухоро" 0:0, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1:2

Келганлар: Юрий Обшивач, Марат Бикмаев, Дониёр Абдуманнопов, Беҳруз Шодмонов, Бобур Фарҳодов, Диан Талхатов, Абдужалил Маназаров, Артём Филипосян

Кетганлар: Эргаш Исмоилов, Жамшид Болтабоев, Жасур Ҳакимов, Дарко Станоевич

АГМК - Миржалол Қосимов мураббийлигидаги омалиқликлар бошқа жамоаларга нисбатан хориж йиғинига эртароқ отланди. 20-30  декабр оралиғида Тошкентда бошланган йиғин, 5-19 январь кунларида ҳам давом этди. 20 январь санасидан бошлаб машғулотлар БААнинг Дубай шаҳрига кўчди. У ерда битта ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси рақиблик қилган баҳсда АГМК 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоа аъзолари кеча юртимизга қайтиб келишди. Эндиликда 5 февраль куни Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олишади. 

Кетганлар: Аббос Отахонов, Дилшод Жўраев, Хусниддин Ғофуров, Йован Жокич, Суҳроб Султонов, Элвин Фортес, Санжар Шоаҳмедов, Жасур Умаров

Келганлар: Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов, Анзур Исмоилов, Дмитрий Мишенко, Алишер Жалилов


"Насаф" - Январь ойида ўз қароргоҳида шуғулланган "аждарлар" ҳам бошқа жамоалардан қолишмаган ҳолда хорижда йиғин ўтказади. "Насаф" делегацияси бугун тунда Антальяга учиб кетишди. Ўртоқлик учрашувида қайд этилган натижалар: "Динамо" 1:0, "Бухоро" 2:2. 

Рўзиқул Бердиев қишки трансфер ойнасида ақл билан иш тутган ҳолда керакли ўйинчиларни таркибга жалб қиляпти. Ярим ҳимоя чизиғи Шароф Муҳиддинов ва Иван Соловьёв ҳисобига тўлдирилди. Улар "Динамо" ва "Олимпик" жамоасига ижарага берилган Шоҳмалик Комилов, Абубакр-Ризо Турдалиевни ўрнини тўлдиришди. 2021 йилнинг ўртасида клуб 10 нафар асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирган эди. Янги мавсум олдидан Баҳром Абдураҳимов, Марко Станоевич 2022 йилда қаршиликлар шарафини ҳимоя қилиши аниқ бўлди.


"Бунёдкор" - Ушбу жамоа 2021 йилда Фарғонада ташкиллаштирилган "Ҳоким кубоги" билан чекланган эди. Бу йил эса хорижда йиғин ўтказишга қарор қилинди. "Бунёдкор" жамоаси 5 февралдан Тошкентдаги йиғинни Антальяга кўчиради. Бундан кўзланган мақсад кучлироқ рақиблар билан ўртоқлик баҳсларида футболчиларни синовдан ўтказиб олиш ва ўйинни шакллантиришдир. Кўпчиликни ўйлантираётган жиҳат бу - таркиб. Қишки трансферлар палласида катта йўқотишларга дуч келган "қалдирғочлар" Миржаҳон Мираҳмадов, Нурилло Тўхтасинов, Лутфулла Тўраев, Абдулла Абдуллаев, Хуршид Ғиёсов каби кетганларнинг ўрнини ёш иқтидорли ижрочилар билан тўлдиришга ҳаракат қилмоқда. Бевосита ўртоқлик ўйинларини кузата туриб чиндан ҳам асосий таркибда ўйнаб кета оладиган футболчилар борлигини гувоҳи бўлдик. Булар сафига Умарали Раҳмоналиев, Билол Туплиев, Алфайзи Неъматов, Умид Султоновларни киритиш мумкин. Тажрибали футболчилардан эса Дилшод Жўраев, Усмонали Исмоналиев, Суҳроб Султонов таклиф қилинди. Авазбек Ўлмасалиев "Пахтакор"дан қайтди. Шунингдек, Туркияда легионерлар кўрикдан ўтиши кутилмоқда. 

Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар: "Қўқон-1912" 1:0, "Қизилқум" 0:1, "Нефтгазмонтаж" 2:0, "Локомотив" 0:1,

Давоми бор...

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика