Latest news

22:25Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  7 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  90 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос" News

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос"

ПРО-Лига “Б” гуруҳининг пешқадами бўлиб турган Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси молиявий муаммолар юзага келгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Футболчилар хатто икки кун машғулотга ҳам боришмаган. Ваҳоланки 21 август куни “Нурафшон” ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилади. Хўш, жамоадаги вазият ўйинга қадар ижобий томонга ўзагарадими? Бу ҳақда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- Хақиқатдан ҳам жамоамизда молиявий муаммолар юзага келган. Бу ҳақда қайси футболчимиз сайтингизга хабар қилгани очиғи менга қоронғу. Йигитларни ҳам тўғри тушуниш керак. Ахир шу кунга қадар 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос. Футболчиларимиз бой-бадавлат инсонларни фарзандлари эмас. Улар ҳам ўз уйига бозордан нимадир олиб боришни истайди. Машғулотга келиб-кетиш учун йўл кирага пул керак. Буларнинг бари моддий жиҳатга бориб тақалади. Лекин шунга қарамай “Нурафшон”  “Б” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Қўл остимдаги йигитларга доим айтаман, ҳозир пул олмаётган бўлсангларда, майли бор кучинг билан ўйнаб, ютинглар. Ойлик маошларни кейинроқ бўлса ҳам оласлар дея тушунтираман. Қолаверса турнир жадвалида 1-ўринда юрсак, Суперлига клубларининг  футболчиларимизга бўлган қизиқиши ортади. Шунинг учун энг аввало футболни ўзлари учун ўйнашларини таъкидлайман.

- Ўзингизга яхши маълумки, “Нурафшон” жамоаси ПРО-Лигада дебютант ҳисобланади. Раҳбариятда биринчи бор футболда фаолият юритаётган шахслар ўрин олган. Шу боис бироз тажриба керак. Клубнинг бош хомийси туман хокимлиги саналади. Вақтида ҳисоб-рақамимизга белгиланган пуллар тушиши қийин бўлмоқда. Лекин харакат бўляпти. Менимча “Зомин” билан ўйинга қадар маълум миқдорда ойлик маошлар берилади.

- Мураббий сифатида ҳар қандай холатда ҳам мавсум сўнггига қадар “Нурафшон”да ишламоқчиман.

- Пешқадамлик нимани ҳисобга бўлмоқда? Биласизми мавсум арафасида жамоани ПРО-Лигада иштирок этиши аниқ бўлгач, ўзим яхши билган йигитларни жамоасиз юрганини билиб “Нурафшон” машғулотларига таклиф этдим. Агарда Суперлига клубаридан таклиф бўлса кетишларига руҳсат беришимни, акс холда “Нурафшон”да қолиб етарли ўйин амалиётига эга бўлишини айтгандим. Уларга маъқул келди ва жамоамизда қолиб фаолият олиб боришмоқда. Бизда аҳил бир оила бор. Дўстона муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Насиб қилса қарздорликларни яқин орада бартараф эта олсак, ушбу муҳитни сақлаб қолиш осон бўларди.


 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика