Latest news

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  126 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Водий футболи: Фёдоровнинг фикрлари ва Голбан Сочига кетди News

Водий футболи: Фёдоровнинг фикрлари ва Голбан Сочига кетди

Водий клублари олий лигада юзага келган танаффус туфайли хордиқ чиқаришмоқда.

"Нефтчи": Андрей Фёдоров: "Ўзбек футболининг асосий муаммоси битта"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби мураббийи Андрей Фёдоров ўз фикрларини билдирди.

"Мен икки йилдан буён "Нефтчи" жамоаси билан биргаман.  Ҳозирги футболчиларга барқарорлик етишмаяпди.  "Нефтчи"нинг бугунги  ҳолатига ҳам айнан мана шу нарса сабабчи. Таркибни бир маромда сақлаб туриш керак.  Бу нима деган гап. Бир йилда саккизта футболчимиз асосий таркибдан янгиланди.  

Футболда тез-тез янгиланиш билан жамоани бир маромда ушлаб туриш жуда ҳам қийин. Йигитларни жамоага кўникиши ва бир бирини тушиниши ҳам қийин кечади. Қолаверса бундай вазиятда биз мураббийлар мақсадларимизни ва ўйлаганларимизни уларни онгига сингдира олмаймиз.  Бу бутун ўзбек футболини муаммоси.  Афсуски ҳозир бизни футбол шундай аҳволда. Ҳамма футболчи бир йилга ёки ярим йилга шартнома имзолайди.  Янаги йилда эса яна бошқа жамоага кўчиб кетаверади.  Биз ўйнаган вақтда барқарорлик, ватанпарварлик, содиқлик деган нарсалар бор эди. Бир жамоада беш-олти йил бирга ўйнаб борар эди.  

Ҳамма бир-бири билан дўст, ака-ука бўларди. Бутун жамоа бугун мураббий нимани истаётганини, унинг қарашини билиб олса бўладиган даражага етиб борар эдик.  Мураббийларни кўрсатмаларини эса сўзсиз тушиниб борар эдик.  Ҳозир унақа футболчини топишни ўзи бўлмаяпти"


"Қўқон-1912": Игорь Голбан Сочига кетди


“Қўқон-1912” жамоасининг россиялик легоинери Игорь Голбан чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиб, клуб раҳбариятидан уйига бориб келиш учун рухсат сўради ва кеча Сочига жўнаб кетди. Игорь Голбан жамоа ихтиёрига 2 сентябрь куни етиб келади.  

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, жамоамиз аъзолари 30 августдан 4 сентябрга қадар Тошкентда кичик йиғин ташкил этади. Бу йиғин доирасида футболчиларимиз Ўзбекистон – Яман учрашувини бевосита стадионда куриш имкониятига эга бўлишади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика