Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Владислав Хан: Юқори мақсад учун ҳаракатимизни давом эттирамиз News

Владислав Хан: Юқори мақсад учун ҳаракатимизни давом эттирамиз

“Севинч” – “Андижанка” 4:2 учрашуви якунига еткач жамоамиз бош мураббийи Владислав Николаевичдан ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишни сўрадик.
Владислав Хан:

- “Андижанка” – бу ҳамиша “Андижанка”. Жамоамизга улар яхшигина қаршилик кўрсатишди. Бугун футболни томоша қилганлар ҳам завқ олишди деб, ўйлайман. Чиройли ва жанговор ўйин бўлди. “Андижанка” жамоасини яна кучаётганини кўриб, тўғриси хурсанд бўлаяпман. Улар шундай ҳаракатда давом этишса, яна катта ютуқларни қўлга киритиши турнае гап. Чемпионатимизда шундай жамоаларни кўпайиши тарафдориман.

Жамоамиз биринчи даврани муваффақиятли якунлади, ҳамма учрашувларда ғалаба қозондик. Бу дегани мақсадга эришдик дегани, эмас. Бир муддат дам олганимизддан сўнг иккинчи даврага тайёргарликларни бошлаймиз. Хотиржамликка берилишга ҳаққимиз йўқ, чунки ҳар қандай жамоа бизга қарши ўйинларга пухта тайёргарлик кўриб, майдонда жон жаҳди билан ҳаракат қилишаяпти, буни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Юқори мақсад учун ҳаракатимизни давом эттирамиз.

Таркибимизда ўзгаришларни амалга ошириш режамизда йўқ. Шу таркиб билан мавсум охиригача борамиз, кейин бу ҳақда ўйлаб кўрамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика