Latest news

08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  0 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5

Владислав Николаевич Хан яна “Севинч” бош мураббийи News

Владислав Николаевич Хан яна “Севинч” бош мураббийи

Қаршининг “Севинч” аёллар профессионал футбол клуби раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Клуб раҳбарияти томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози ва “Севинч”ни юқори натижалар орқали нафақат мамлакатимизда балки, хорижда ҳам танитган, тажрибали мутахасис Хан Владислав Николаевич яна клуб бош мураббийлига таклиф этилди.

Бугун клуб мураббийлари ва ишчи-ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда клуб президенти Ш.Ч. Асланов шахсан ўзи иштирок этди ва клуб раҳбарияти қарорини эълон қилди. Шундай қилиб, Хан В.Н. бугундан “Севинч” клубига бош мураббийлик қилади. Шунингдек унга клубни бошқариш вазифаси ҳам топширилди. “Севинч” жамоаси олдига ўз мавқиени тиклаш ва ҳамиша чемпионлик учун курашиш вазифаси ҳам қўйилди.

Бунгача бош мураббий бўлиб ишлаган Б.М. Норсафаров ўз ҳоҳишига кўра, истеъфога чиқарилди. Жамоа мураббийлар штабида бошқа ўзгариш бўлгани йўқ.

“Севинч” жамоаси янги мавсум тайёргарлигига 10 январ кунидан киришади. Шу кундан жамоа ўз қароргоҳи – “Геолог” спорт мажмуасида йиғилади ва машғулотларни бошлайди. “Севинч” клубида ташкилий жиҳатдан ҳам ўзгаришлар бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика