Latest news

11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  1 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  8 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2

Владимир Андреев: "Ўзимиз яратган кам сонли вазиятлардан фойдалана олмадик" News

Владимир Андреев: "Ўзимиз яратган кам сонли вазиятлардан фойдалана олмадик"

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Навбаҳор"-"Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббий Владимир Андреев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин об-ҳавога яраша ўтди."Навбаҳор" майдони яхши  ҳолатда экан. Ҳаво совуқ бўлди. Рақиб комбинацион ўйин кўрсатди, вазиятлар яратди. Дарвозабонимиз пенальтини қайтарди, бунинг учун унга катта раҳмат айтиб қоламан. Биз ўзимиз яратган кам сонли вазиятлардан фойдалана олмадик. Майдон ҳолати яхши ва сифатли эди.

Биз учун ҳар бир баҳс охиргиси. Очколар керак. Ҳар бир очко қадрли. Вазифа – бу ҳолатдан чиқиб кетиш. 

Кубокдан аввал чемпионат турибди. Кубокдаги иштирокимизни сафарда "Қўқон-1912"га қарши ўйин билан бошлаймиз. Унгача эса вақт бор. 

Бубаня ҳақидаги саволга мен жавоб бера олмайман. Буни раҳбарият ҳал қилади ва ечим топади. 

Айни пайтда мен бош мураббий вазифасини бажарувчиман. Равшан Ҳайдаров маълум вақт даволанди, терма жамоа билан йиғин ўтказди. 

"Нефтчи"га ўтишим ҳақидаги гаплар фақат миш-миш. Мен бу борада ўйлаб ҳам кўрмаганман. Қуруқ гаплар ҳар доим бўлган", – дейди Владимир Андреев.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика