Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак"
		
		25 dec 2018 11:55
        News	
	 
				 
				Виталий Денисов: "Локомотив"га қайтишим учун клуб ҳам шуни хоҳлаши керак"
- Нега "Локо"да йиғин ўтказиб, ижара асосида "Крилья"га ўтдингиз?
- Ёшим 31да. Бундай пайтда захирада имконият кутиш қийин, кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайсиз. Аммо жароҳатлардан сўнг асосий таркибдаги жойимни йўқотиб қўйдим. Бу Самарага йўл олишимнинг асосий сабаби.
"Локо"ни жанжалларсиз тарк этдим. Агентим қўнғироқ қилди ва Тихонов мени ўз жамоасида кўрмоқчи эканлигини айтди. Бу вариант мени қониқтирди ва клублар тезда келишиб олишди.
- Сизни Тихонов чақирган, ҳозир эса Божович қўл остида ўйнаяпсиз.
- Бу мутахассис билан "Локомотив" орқали яхши танишмиз. Шу сабабли мураббий ўзгаришини хотижам қабул қилдим. Майдонга чиқишда давом этаётган эканман, демак, Божович менга ишоняпти.
- "Крилья" сизни мавсум охиригача ижарага олди. Москвага қайтишни истармидингиз?
- Бу ерда фақат менинг хоҳишим камлик қилади. "Локомотив" ҳам шуни исташи керак. Ҳаммасини бош мураббий ҳал қилади. Аммо олдиндан бир нарса демаган бўлардим.
Ҳозир бор фикрим "Крилья Советов"га ёрдам беришга қаратилган" - дейди Денисов.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments