Latest news

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  86 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

Виталий Денисов билан "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди" News

Виталий Денисов билан "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби ҳимоячиси Виталий Денисов "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди" ўйинида иштирок этди.
У катта маблағни ютиб олди (оғзаки ўйин).

"Локо" ҳимоячиси жуда ақлли инсон ва янгиликлардан қўрқмайди. Шу сабабли Денисовдан интервью олиш учун унга "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди" ўйинини таклиф қилдик. Футболчиларда пул етарли, аммо "спортча қизиқиш" уларга яқин нарса.

Денисов тезда рози бўлди. "Майли ўйнаймиз, жуда қизиқ бўлади" - дейди Виталий. Футболчи учун одатий 15та савол эмас, 30та тайёрланди. 15та савол тўлиқ суҳбат учун жуда кам.

Шунга яраша катта маблағ ўйналди - 10 млн рубль. Саволларнинг тенг ярми футболга тегишли, қолганлари эса бошқа мавзуда. Хар доимгидек биринчи 10та савол оддий, кейинги 10таси ўртача ва қолгани қийинроқ бўлди.



- Виталий Денисов бизга Тошкент шаҳридан келган. "Локомотив"да футболчи сифатида ишлайди. Нега ўйинда иштирок этишга қарор қилдингиз?

- Ўзингиз-ку мени таклиф қилган! Мана келдим, ўтирипман, саволларни кутяпман. Кўп марта "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди" ўйинини кўрганман. Телефонда ҳам ўйнаб кўрганман. Аммо ҳақиқийсини ҳеч қачон синаб кўрмаганман.

Тўғрисини айтсам, бироз ҳаяжон бор. Мағлуб бўлишни истамайман...

- Бугун ким сизга мухлислик қилади?

- "Локомотив"нинг барча футболчилари! Клуб хизматчилари ҳам. Йигитлар муваффақиятимга ишонишади!

-Тўғри қилишади. Демак "Ким миллионер бўлишни хоҳлайди" ўйинини бошлаймиз. Биринчи савол ва 500 рубль. Ер ... атрофида айланади.

А) Марснинг

Б) Қуёш

В) "Вавилон-5" космик станцияси

Г) Раменнинг "Сатурн" клуби

- Қуёш!

- Бу тўғри жавоб!

- Ўзингизни Галкиндек тутманг! Бўлмасам бир тушураман (кулади).

- Унда Дибров каби бўламан. Виталий, сиз ЖЧ-2014да Россия терма жамоаси иштирокидаги барча ўйинларни кўрдингизми?


- Ҳа, албатта. Диққат билан кузатдим.

- Демак 1000 рублли савол. ЖЧ-2014да Россия терма жамоасида ким тўпурар бўлди?


А) Роман Широков

Б) Александр Мостовой

С) Валерий Карпин

Г) Кержаков ва Кокорин биринчи ўринни бўлиб олишди

- Охиргиси. Тўғрими? Адашмадимми (кулади).



- Топдингиз. 2000 рубль - учинчи савол. Собиқ Иттифоқ Республикаси пайтида 30-50 йилларда қандай уйлар қурилган?


А) Путинкалар

Б) Горбачёвкалар

В) Сталинкалар

Г) Кобзонкалар

- Сталинкалар ва бу жавоб тўппа-тўғри!

- Виталий, сиз ўзингиз Галкин ролини ижро этяпсиз. Тўртинчи савол ва 3000 рубль. Ҳозирги Россия чемпионатида ким ҳаммадан кўп гол урган?

А) Абаев

Б) Павлюченко

В) Халк ва Натхо

Г) Владимир Риков

- В варианти. Натхо саккизтадан бештасини пенальтидан урган бўлсада, Рома Павлюченко уларга етиб олади!

5000 рубль - бешинчи савол. 2013-14 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалида ким ғалаба тўпи муаллифига айланади?


А) Криштиану Роналду

Б) Гарет Бэйл

В) Диего Коста

Г) Роман Адамов

- Тўхтанг... Адамов эмаслиги аниқ. Бу ўйинни кўрганман. Агар ғалаба тўпи бўладиган бўлса - Коста ҳам эмас. Рамос ҳисобни тенглаштирган эди, қўшимча вақтда эса... Роналду ўша учрашувда яхши ҳаракат қила олмаган. Демак, Бэйл!

 - Ҳа, Бэйл. Олтинчи саволга ўтамиз ва 10 000 рубль. "Горе от ума" ижодий намунасини ким ёзган?

А) Пушкин

Б) Лермонтов

В) Минаев

Г) Грибоедов

- Устимдан куляпсизми (кулиб)? Ҳаётимнинг бир палласида доимо шу китоб учраган... Газета, ТВ, Интернетда учратганман. Бундан уялишим керак, чунки уни ўқимаганман.

Минаев - замонавий муаллиф. Пушкиннинг "Евгений Онегин", "Капитанская дочка" ва бошқа асарларини ўқиганман. Уларнинг орасида "Горя от ума" йўқ.

Лермонотов ва Грибоедов қоляпти... Хўш, менда қандайдир имкониятлар борми?

- Албатта, хар доимгидек: 50/50, "бир марта хатога рухсат", "дўстимга қўнғироқ". Зал фикрини сўрай олмаймиз.

- Келинг, унда акамга қўнғироқ қиламиз.

- У адабиёт шайдосими?

- Нимасини айтасиз! Классик нарсаларни кўп ўқийди. Бу саволнинг жавобини билиши керак. Асосийси трубкани кўтарса бўлгани... "Алё, Слава! Бу ерда ўйин бўляпти... Кейинроқ тушунтириб бераман, бизда 30 сония бор, тезроқ жавоб бер: "Горе от ума"ни ким ёзган? Пушки... Вариантларни санаб беришимдан олдин жавоб бериб қўйди. Грибоедов!

- Акангиз тўғри топганини айтиб қўйинг! Ҳақиқатдан ҳам Грибоедов.


- Афсус, ўзим ҳам шуни айтмоқчи эдим... Ўйин бошида имкониятлардан айрилиш... Майли. Хар қандай ҳолатда ҳам акамга раҳмат. У мен учун "гугл"дан ҳам ақллироқ!



- Еттинчи савол, 15 000. "Quenn" гуруҳининг машҳур қўшиғи нима деб аталади?


А) Bohemian Rhapsody

Б) Yesterday

В) Ooops, i did it again

Г) Звезда по имени Солнце

- Цой "Звезда"ни айтган. Ooops эса Бритни Спирсга, Yesterday - Beatlesга тегишли. Демак Bohemian Rhapsody!

- Еттинчи савол сиз учун жуда осон бўлди. Саккизинчиси ва 25 минг рубль. Футболга қайтамиз: ЖЧ-2014да Португалияга қарши учрашувда майдонга чиқмаслиги билан қўрқитган Гана футболчилари ўз федерациясидан қанча мукофот пули сўраган?

А) 100 минг доллар

Б) 3 млн евро

В) 60 млн евро

Г) 5000 рубль

- Бу ҳикоя ёдимда. 3 млн евро. Рақамлар аниқлиги эсимда йўқ, лекин шунга яқин. 5000 рубль ва 100 минг доллар жуда кам. 60 млн эса катта маблағ.

- Жуда аниқ жавоб, тўғри!

50 000 - тўққизинчи савол. Коста-Рика билан ўйинда Луи ван Гал атайин пеналтилар серияси учун майдонга туширган дарвозабоннинг исми?

А) Эдвин ван дер Сар

Б) Мартен Стекеленбург

В) Тим Крул

Г) Руд ван Нистелрой

- Иккинчи ёки учинчиси. Ван Нистелрой - машҳур ҳужумчи, мени осонлик билан чалғита олмайсиз! Ван дер Сар терма жамоада ўйнаётгани йўқ... Тим Крул, Тим Крул!

- 100 000 рубль, 10 савол. Ҳа айтгандай, сиз биринчи йўқ бўлмайдиган маблағга эришдингиз. "Катта портлаш теорияси" (“Теория большого взрыва”) комедия сериали нима ҳақида?

А) олимлар ҳақида, уларнинг бири чиройли қўшнисига ошиқ бўлади

Б) ЖЧ-2018ни ютган рус футболчилари ҳақида

В) Ер сайёраси яралиши ҳақида

Г) террористик актлар ҳақида

- Албатта А! Мен бу сериалнинг барча 8та мавсумини кўрганман! Шу сабабли бу саволга хато жавоб беришга ҳаққим йўқ. Жуда ақллиманда (кулиб). Аммо Леонард Хофстедтердек (сериал қаҳрамони) эмас.



- Энди саволлар қийинроқ бўлади. 150 000 рубль. ЖЧ-2014да иштирок этган қайси жамоа турнирнинг биринчи турида ҳаммадан кўп масофа босиб ўтган?


А) Англия

Б) Германия

В) Россия

Г) Кот-д’Ивуар

- Шундай янгиликни эшитгандим... Россия!

- Тўғри! 12 савол ва 250 000 ютиб олишингиз мумкин. Москва метросида юриш учун бир марталик чипта қанча туради?

А) 28 рубль

Б) 40 рубль

В) 50 рубль

Г) 100 рубль

80 рубльга 2та чипта сотишаётган эди... Аммо ҳозир ҳамма нарса қимматлашяпти. Умуман олганда улар хар йили нархларни кўтаришади. Демак - 50.

- Афсуски, сиз ҳақсиз. 400 000 рубль 13 савол. Айни дамда Бундеслигада Дортмунднинг "Боруссия" клуби қайси ўринни эгаллаб турибди (суҳбат 12 февраль куни бўган)?


А) 1

Б) 10

В) 16

Г) Охирги

- Мени "аҳмоқ" қиляпсизларми (кулиб)? Мен "Боруссия"ни диққат билан кузатяпман, жуда зўр жамоа. Бир тур олдин улар энг сўнгги ўринда эди. Аммо "Фрайбург"ни 3:0 ҳисобида енгишди ва 16 ўринга кўтарилиб олишди.

- Топдингиз! 400 000 рубль сизники!

- 14 савол, ярим млн рубль. "Во все тяжкие" сериали бош қаҳрамонининг исмини айтинг.


А) Хью Лори

Б) Аль Пачино

В) Брайан Крэнстон

Г) Майкл Холл

- Ал Пачино - бу нотўғри. Хью Лори - бу доктор Хаус. Демак, Крэнстон ёки Холл... Бу сериални кўрмаганман. Лекин бир кал кишини кўргандекман... Крэнстон бўла қолсин.

- Сизнинг адашмадингиз. 700 000 рублли савол. Қайси мамлакат футбол бўйича барча мундиалларда иштирок этган?

А) Уругвай

Б) Испания

В) Бразилия

Г) Италия

- Энциклопедик билимим йўқ. Шу сабабли энг оддий вариантни танлайман - Бразилия. Бу нарса кўп бора "Миллионер"да панд берган...

- Ҳавотир олманг, ҳаммаси тўғри. 850 000 рубль. 16 савол. Бу актёрларнинг қайси бири ҳеч қачон "Оскар" олмаган?

А) Кристиан Бэйл

Б) Брэд Питт

В) Леонардо ди Карио

Г) Жорж Клуни

- Ди Каприо! Жуда ғалати ҳикоя, мен унга "Оскар" берган бўлардим. Ҳеч бўлмаса "Уолл-Стритдаги бўри" ёки "Буюк Гетсби" учун.



- Шундай қилиб 17 савол - бу эса миллион рубль! Гап катта маблағлар ҳақида кетар экан, савол шундай: Валерий Карпин Испанияда қандай бизнес билан шуғулланади?

А) Супермаркетлар тармоғи

Б) Қурилиш бизнеси

В) Ўзи яратган кийимлар савдоси

Г) Меҳмонҳона бизнеси

- Қурилиш! Хўш, миллионми? Пулни беришадими?

- Изоҳларсиз. Ундан кўра 18 саволга жавоб беринг. "Клуб 27" нима?

А) Нью-Йоркдаги энг машҳур тунги клуб

Б) 27 ёшда "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчиларнинг умумий номи

В) 27 рақамини ланатланган деб ҳисобловчилар

Г) 27 ёшида вафот этган мусиқачиларнинг умумий номи

- Ўйлашимча, 27 ёшида кўп мусиқачилар вафот этмаган.. Аммо иккинчи ва учинчи вариантлар тўғри келмайди. Биринчиси... Тунги клублар мухлиси эмасман. Майли тўртинчи вариантни оламиз!

- Ҳаммаси тўғри!

- Мусиқа ва кинони севар экансиз, мактабда тарихдан ҳам яхши баҳолар олганмисиз?


- Иккичи бўлмаганман! Аммо алъо баҳолар ҳам кўп бўлмаган.

- Кейинги саволга жавоб бериш учун 3 баҳо олиш ҳам етади. Қадимги Римда юқори бошқарув органи қандай ном билан аталган?

А) сенат

Б) парламент

В) капитолий

Г) колизей

- Сенат. Ёнғоқ ейсизми? Олинг, барибир мен билан кўп ушланиб қоласиз (кулади).

- Диққат қилинг, 20 савол ва йўқ бўлмайдиган 1,5 млн рубль. Қайси машҳур футболчи ўз фаолияти давомида бирорта ҳам сариқ карточка олмаган?

А) Игорь Нетто

Б) Гари Линекер

В) Пеле

Г) Мишель Платини

- Собиқ Иттифоқ чемпионатида Нетто каби футболчига ҳам сариқ карточка беришган. Платини ва Пеле ҳам карточка олган. Линекер қолди. Англияда хоҳлаган футболчини бемалол четлата олишади... Аммо у пайтлар футбол бошқача эди. Шу сабабли, Линекерни танлайман!



- Нима ҳам дердим: "Чемпионат" нашри (championat.com) сиздан 1,5 млн рубль қарзи бор..

- Ажойиб!

- Демак, 21 савол. Нега 11 метрлик жарима тўпи пенальти деб аталади?

А) XIX асрда тўп тепган британиялик футболчи Уэйн Пенальти шарафига

Б) 100 йиллар олдин пенальти жорий қилишни истаган ирландиялик футбол билимдони Жон Пенальти шарафига

В) XIX аср охирида футболчиларга мукофот пули беришган - бир неча пенни. Шу номга боғлиқ

Г) футбол Англияда туғилган ва кимдир ўша ерда ўйлаб топган

- В варианти жуда ғалати. Ё қайсидир киши яратган ёки шунчаки Г. Аммо ҳозир бунинг ҳикояси кўп айтилади. Нега 11 метр эканлигига тушунмайман? Нега 10 ёки 13 метр эмас?

Қисқаси, Б. Уэйн ва Жонни фарқлай олмаяпман. Аммо биттиасини танлаш керак!

- Иккинчи марта ҳам тахминий жавобда адашмадингиз! 2 млн ва 22 савол. "Уимблдон"нинг махсус таомини айтинг.

А) олмали пирог

Б) фиш энд чипс

В) картошкали пишириқ

Г) қулупнайли пишириқ

- "Фиш энд чипс" дегим келяпти... Чунки бу инглизча таом. Аммо бу ерда гап турнир ҳақида кетяпти.

"Уимблдон" - аристократлар мусобақаси. Асосан бой ва машҳур инсонлар қатнашади... Картошкали пишириқ ейишмаса керак. Бу ердаги энг олий таом - қулупнайли пишириқ. Шуни танладим.

- Яна тўғри жавоб! Баракалла Виталий. 23 савол, 3 млн рубль. 2013/14 мавсумда Россия чемпионатида нечта гол урилган?

А) 557

Б) 584

В) 613

Г) 651

- Айнан "Локомотив" нечта урганини сўраганингизда муаммосиз жавоб берган бўлардим. 51та. РФПЛда бўлса... Билмадим.

Ҳисоблашга уриниб кўрамиз. Бизда 30та тур бор, хар турда 8та ўйин. Демак ҳамма ўйинлар сони 240та. Россияда жуда кўп гол уришмайди. Уларнинг кўпида 2та голдан кўп урилмайди. Демак 480 ва яна 50-70та. 557 рақамига яқин келдик.



- Бу якуний жавобми?

- Ҳа. Мағлуб бўлдимми?

- Сиз бу сафар адашдингиз. 613та гол. Виталий РПФЛ ҳужумчиларига ишонмасангиз керак?

- Йўқ, шунчаки ҳимоячиларни ҳурмат қиламан. Россияда гол уриш қийин. Бир неча сония тўп била овора бўлиб қолсангиз - тамом, уни олиб қўйишган бўлади!

- Тўғри, чиқиб кетганингизга қарамай, мен сизга қолган саволларни беришда давом этаман. Қарши эмасмисиз?


- Албатта қарши эмасман.

- Демак, 24 савол. Барибир 1,5 млн ютиб олдингиз. Энди бундан кўпроқ ёки камроқ пул тўплай олмайсиз. Фернандо Торрес "Атлетико"да учта гол уриши учун нечта зарба керак бўлган?

А) 3

Б) 5

В) 7

Г) 20

- У жуда тез урди. Беш ёки уч... Келинг 50/50 оламиз.

- Менинг миямдаги компютер А ва Г вариантларини қолдирди.


- 3та.

- Баракалла Виталий!


- Кейинги савол. "Apple Computer" компанияси 1976 йилнинг қаси санасида ташкил топган?

А) 14 июль

Б) 5 октябрь

В) 21 февраль

Г) 1 апрель

- Сиз ростдан ҳам устимдан куляпсиз... Айтганча, мана бунда ёзилган бўлиши мумкин?! - шу пайт Денисов ўзининг айфонидан қандайдир ёзувларни қидира бошлади. Аммо тўғри жавобни топа олмади. - Тўғрисини айтсам билмайман. 1 апрель бўлса қизиқ бўлар эди, аммо шубҳам бор. Нима бўлса бўлди, 14 июль. Таваккал!

- Топа олмадингиз, 14 июль менинг туғилган куним. Тўғри жавоб - 1 апрель. Сиз буни танлаган эдингизку!

- Нима ҳам дердим, кейинги саволга диққатни жамлаймиз.

- О'кей, Робби Фаулер АПЛ тарихида неча дақиқада энг тез хет-трик муаллифига айланган?

А) 3 дақиқа ва 54 сония

Б) 4 дақиқа ва 33 сония

В) 6 дақиқа ва 8 сония

Г) 8 дақиқа

- Энг тез экан, демак, биринчи ёки иккинчи жавоб бўлиши керак. Аммо 4 дақиқадан кам эмас. 4 дақиқа ва 33 сония.

- Фаулернинг хет-трики учун айнан шунча вақт керак бўлган! Бу воқеа 1994 йилда содир бўлган.

- 27 савол ва тасаввурдаги 7 млн рубль. Европадаги қайси шаҳар аввалари Лютеция номида бўлган?


А) Венеция

Б) Париж

В) Барселона

Г) Загреб

- Венеция, Париж ва Барселонанинг тарихи бошқача. Хорватия авваллари Югославия сафига кирар эди. Собиқ Иттифоқ тарқатилиб юборилганидан сўнг - баъзи шаҳарларнинг номи ўзгарган бўлиши мумкин. Загреб.

- Нотўғри. Мантиқан тўғри ёндошдингиз. Аммо жавоб Париж. Милодий 3 асргача Лютеция деб номланган.

- Қизиқ... Кутмаган эдим. Буни интернетда албатта кўриб чиқаман.

- 8 000 000 рубль - 28 савол. Қайси соҳа вакилларига Нобель мукофоти берилмайди?


А) физика

Б) кимиё

В) математика

Г) иқтисод

- "Катта портлаш теорияси" (сериал) физиклар ҳақида ва Шелдон Леонард билан Нобель мукофотини қўлга киритишни хоҳлайди. Демак, А варианти тушиб қоляпти.

Кимиё бўйича ҳам беришади. Метематик ва иқтисод - аниқ фанлардир. Мантиқ бўйича мукофот олимларга топширилади... Бешинчи вариант йўқми? (кулиб). Нима бўлса бўлсин - математика.

- Баракалла! Нобель мукофоти физика, кимиё, иқтисод, адабиёт, тиббиёт соҳалари бўйича топширилади.




9 000 000 - 29 савол. Бу сўзлар муаллифи ким: "Сенинг соғайишингни байрам сифатида кутадиганлар борлигини билганингда, касал бўлиш ҳам ёқимли"?


1) Чехов

2) Княжнин

3) Карамзин

4) Ломоносов

- Княжнин ва Карамзинни яхши билмайман. Келинг мен таниганлардан танласак. Антон Павлович Чехов.

- Ёмон эмас Виталий. Ўйиндан чиқиб кетганингиз чатоқ бўлдида. Чунки жавобингиз тўғри!


- Йўғе... Топганимдан ўзим ҳам ҳайронман (кулиб).

- Азоблар ортда қолди. Сўнгги савол, 10 млн рубль. 1865 йилда Бутса оиласи томонидан қайси диний хайрия ташкилоти яратилган?

А) Қутқарув Армияси

Б) Рус инжил жамияти

В) Қизил ҳоч

Г) Кришна жамияти

 - Инжил ва Кришна жамияти ҳақида биринчи мартда эшитишим. Келинг "Хато ҳуқуқи"дан фойдаланамиз ва Б вариантини танлайман.

- Жавоб нотўғри. Аммо сизда яна бир имконият бор!

- Унда Қутқарув Армияси.

- Иккинчи имкониятда тўғри топдингиз ва 10 000 000 рубль ютиб олдингиз! Лекин расман 23 саволда мағлуб бўлгансиз.

- Ўзимнинг иштирокимдан кўнглим тўлди! Яна чақиринглар! Ҳа айтганча, ўзимнинг 1,5 млн рублимни кутаман...


Жасур Асланов таржимаси
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика